Pitirim Sorokin

Питирим Александрович Сорокин (21-январ 1889-йил, Туря, Перм губерняси — 2-октябр 1968-йил, Уинчестер, Массачусетц штати, АҚШ) — келиб чиқиши рус бўлган америкалик социолог. Ўнг эсерлар етакчиси. 1920-йилдан Петроград университети професори. Аксилинқилобий фаолияти учун шўролар ҳукумати уни мамлакатдан чиқариб юборган (1922). 1923-йилдан АҚШда. 1930-йилларда Ҳарвард университети профессори. Шу ерда социология факултетини ташкил этиб, уни бошқарган. Сорокин АҚСҲ социологиясида ҳукмрон бўлган эмпирик йўналишни танқид қилган ва "интеграл" социология тўғрисидаги таълимотни ривожлантирган. Ижтимоий борлиқни индивиддан юқори турувчи ижтимоий маданий мавжудлик деб билган. Тарихий жараённи маданият асосий типларининг сиклик алмашинуви деб тушунтирган, бу маданиятлар негизида тил, ахлоқ, санъат, фан, дин биргаликда мавжуд бўлади. Ҳозирги маданият умумий инқирозни бошдан кечирмоқда деб ҳисоблаган Сорокин бу инқирозни материализм ва фаннинг ривожланиши билан боғлайди ҳамда диний "идеалистик" маданиятни касалтирибгина инқироздан чиқиш мумкин, деб изоҳлайди. Ғарб социологиясида Сорокиннинг ижтимоий мобиллик ва ижтимоий стратификацияни ўрганиш соҳасида қилган эмпирик тадқиқотлари ҳам юқори баҳоланади.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |