Пито найчаси — бир маромда турғун оқаётган суюқлик (газ) нинг тўла босимини ўлчайдиган асбоб. Тўла босим статик ва динамик босимларнинг йиғиндисига тенг. Пито найчаси учи букилган манометрик найчадан иборат: пастки очиқ тешигини суюқлик (газ) оқимига қаратиб жойлаштирилади (расм). Агар Пито найчасининг оқим тезлигига параллел жойлаштирилган букилган қисмининг ён томонидан тешик очилса, статик босимни ўлчаш мумкин бўлади. Тўла ва статик босимлар маълум бўлса, динамик босимни ва, демак, суюқликнинг оқим тезлигини ҳам аниқлаш мумкин. Пито найчаси франсуз олими А.Пито номига қўйилган (1732).[1]

Pito naychasining tuzilishi
Пито найчасининг тузилиши

Катта босимли Пито найчаси (мневмометрик ёки тўлиқ босим найчаси) махсус ускуналар ва қурилмаларга уланади.

Бир вақтнинг ўзида парвознинг ҳам тезлигини ҳам баландлигини аниқлаш мақсадида авиация ҳаво босими қабул қилгичларида Прандтл найчасининг бир қисми сифатида фойдаланилади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2. Муҳаммад Олим Ҳ.У. Авиация асбоблари ва учиш-навигация мажмуалари. ТДТрУ: - Тошкент. 2022. 92 б.