Pivoli keks
Пиволи кекс (инглизча: Беэр cаке) — бу асосий масаллиқ сифатида пиво ва пишириқ учун керакли бошқа одатий масаллиқлардан[1] фойдаланган ҳолда тайёрланган кекс ёки торт. Пиво қўшилган шоколадли кекслар стаут ва шоколадли стаутли пивони ўз ичига олиши мумкин ва баъзи занжабилли пряникларда ҳам пиводан фойдаланилади. Пиволи кекснинг турли хиллари мавжуд, масалан, илдиз пивосидан тайёрланганлари[1].
Шарҳ
Пиволи кексда ишлатиладиган пиво унга хамиртурушли таъм бериши мумкин. Пиволи кекс устидаги глазур асосий масаллиқ сифатида пиво ёрдамида ҳам тайёрланиши мумкин. Баъзан пиво қўшилган шоколадли кексларини тайёрлашда стаут ва шоколадли стаут ишлатилади[2]. Мева ёки резаворлар, масалан, черникадан фойдаланиб тайёрланадиган кекс турлари ҳам мавжуд. Рецепт бўйича мевани пиво солинадиган стаканга аралаштириб, сўнгра олинган аралашмани торт учун суюқ хамирда масаллиқ сифатида ишлатиш керак. Меваларни, шунингдек, пиволи кексни безаш учун ҳам ишлатиш мумкин.
Боло де cервежа
Бразилия ва Португалияда пиволи кекс „Боло де cервежа“ деб номланиши мумкин[3].
Занжабилли пряник
Баъзи пряниклар пиво қўшиб тайёрланади; пиво пряникнинг таъми ва тўйинганлигини яхшилаш учун хизмат қилиши мумкин. Занжабилли пряникда тўқ рангли пиводан фойдаланиш, таомда ишлатиладиган зираворларни қўшиш орқали таъмни яхшилаши мумкин. Ва аксинча, ҳар хил турдаги пиводан фойдаланиш хушбўй кекс сифатини пасайтириши мумкин[4]. Мисол учун, лагердан фойдаланиш пряникни аччиқ қилиб қўйиши мумкин, стаутдан фойдаланиш эса ҳаддан ташқари оғирлик қилиши мумкин.
Илдиз пиводан тайёрланган кекс
Илдиз пиводан тайёрланган кекс — асосий масаллиқ сифатида илдиз пивосидан (сассафрас дарахти пўстлоғидан) фойдаланиб тайёрланиладиган пиволи кекснинг бир тури. Илдиз пиво алкоголсиз ёки алкоголли бўлиши мумкин[5].
Портерли кекс
Портерли кекс анъанавий ирланд кекси бўлиб, уни баъзилар Авлиё Патрик куни билан боғлайдилар[6]. Бу мевали торт бўлиб, гарчи уни Гиннесс[7][8] каби стаутлар билан алмаштириш мумкин бўлса-да, одатга кўра портердан фойдаланилади[9].
Манбалар
- ↑ Гангулй, С.. Ҳербал Иммуне Энҳанcерс анд Индигеноус Ҳербс, Планц анд Фруиц анд иц Традитионал Имплиcатионс ин Тҳерапй Инcлудинг Алтернативе Медиcинес. Сcиэнcе анд Эдуcатион Девелопмент Институте, Нигериа, 2014 — 46-бет. ИСБН 978-978-52231-8-7.
- ↑ Ван Ниэкерк, Б.. Гоурмет Cоффеэ Муг Cакес:. Бренда Ван Ниэкерк, 2013 — 29–36-бет.
- ↑ Федора, Б.; Федора, Л.. Тҳе Фоодиэ'с Беэр Боок: Тҳе Арт оф Паиринг анд Cоокинг wитҳ Беэр фор Анй Оccасион. Скйҳорсе Публишинг Cомпанй, Инcорпоратед, 2014 — 394-бет. ИСБН 978-1-62914-108-4.
- ↑ Петерсон, Ж.Б.; Петерсон, Д.C.. Эат Смарт ин Бразил: Ҳоw то Деcипҳер тҳе Мену, Кноw тҳе Маркет Фоодс & Эмбарк он а Тастинг Адвентуре, Эат Смарт Сериэс. Гинкго Пресс, 1995 — 76-бет. ИСБН 978-0-9641168-3-2.
- ↑ де Андраде, М.. Эм Cаса: А Португуэсе Фамилй'с Фавоурите Реcипес. Струик, 2006 — 92-бет. ИСБН 978-1-77007-221-3. [сайт ишламайди]
- ↑ „Делиcиоус Гуиннесс портер cаке реcипе“ (эн). ИришCентрал.cом (2016-йил 8-июл). 2016-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-март.
- ↑ „Портер Cаке, Реcипес оф Cоунтй Маё ин тҳе Wест оф Иреланд | маё-иреланд.и“ (эн). www.маё-иреланд.иэ. 2019-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-март.
- ↑ „Асала Джоан. Кельтская народная кухня. Древние традиции и старинные рецепты напитков и блюд. — СПб.: ИГ «Весь», 2017. — 352 с. — С.316“. 2021-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-сентябр.
- ↑ Ҳеузенроэдер, А.. Баросса Фоод. Wакефиэлд Пресс, 1999 — 1098-бет. ИСБН 978-1-86254-461-1.