Piyoda askarlar
Пиёда аскарлар – қурукликдаги қўшин тури. Умумқўшин жангларида душманга зарба бериш ва унинг ҳудудларини забт этишга мўлжалланган. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида, қайси фасл бўлишидан қатъи назар, узоқ муддат давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб борувчи пиёда аскарлар энг қадимий қўшин турларидан бири ҳисобланади. Миср, Юнонистон, Рим каби қулдорлик давлатларида пиёда аскарлар асосий қўшин тури бўлган. Айни чоғда қадимий Шарқ мамлакатлари (Оссурия, Эрон), Македонияда отлиқ аскарлардан тузилган қўшин тури етакчилик қилган. Турк хоқонлиги, Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар, Ғазнавийлар, Чингизийлар қўшинида ҳарбий кучларнинг асосини суворийлар ташкил этган. Чингизхон қўшини забт этган мамлакатлар аҳолисидан мажбурий тартибда тузилган ҳашарнп ҳисобга олмаганда, пиёда аскарларга эга бўлмаган. Амир Темур қўшинида қалъа, қўрғон, ҳисорларни муҳофаза қилишда фаолият кўрсатувчи пиёда аскарлар мавжуд бўлган.
ВИ—ВИИ асрларда Ғарбий Европада пиёда аскарлар кўнгилли лашкарлардан тузилган. Пиёда аскарлар оғир ҳамда енгил турларга бўлинган. Оғир пиёда аскарлар эркин ва мулкдор шахслардан ташкил топган. Улар найза, қилич, қалқон, зирҳ (совут), дубулға билан қуролланган. Муҳофаза анжомининг оғирлиги 30кг атрофида бўлган. Енгил пиёда аскарлар жумласига ёяндозлар, найзадорлар ва палаҳмончилар киритилган. Бу пиёда аскарлар турига, асосан, оддий халқ вакиллари жалб қилинган ва улар ёй, палаҳмон, енгил найза ва калта найза билан таъминланган. ВИИИ—ИХ асрларда йирик давлатларнинг таркиб топиши туфайли ҳарбий хизмат зодагонларнинг имтиёзига айланган. Натижада эркин ҳунарманд ва деҳқонлардан тузилган аввалги лашкарлар ўрнини рицарлар эгаллаган. Ғарбий Европада отлиқ аскарлар вужудга келиши пиёда аскарларнинг ролини маълум даражада пасайтирди. Шарқий Европа давлатларида эса пиёда аскарлар отлиқ аскарлар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолди.
ХВИ— ХВИИ асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида доимий ёлланма армиялар ташкил топган бўлиб, пиёда аскарлар қўшинининг 1.5, баъзан 2/3 қисмини ташкил этган. Шу пайтда 8—12 ва ундан ортиқ роталардан иборат пиёда аскарлар полклари тузилган, сўнгра 2—4 ротадан иборат баталён вужудга келган. ХВИИИ аср бошларига келиб қўшинлар миқдорини ортиши сабабли Франсия, Россия ва бошқа Европа давлатларида пиёда аскарлардан тузилган дивизия шаклланган. ХИХ аср бошларида эса пиёда аскарлар корпуслари пайдо бўлган. Биринчи жаҳон уруши (1914—18) бошларида йирик давлатларнинг армиясида пиёда аскарлар дивизияси 16—21 минг аскардан иборат этиб тузилган. Дивизия таркибида пиёда аскарлардан ташқари тўпчилар, отликдар ва сапёрлар бўлинмаси ҳам кирган. Пиёда аскарлар корпусида 43—48 минг аскар бўлиб, у 2—3 пиёда аскарлар ва отлиқ аскарлар дивизияси ёки бригадасидан иборат эди.
Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) да артиллерия, авиация ва ҳоказо ҳарбий кучлар турларининг роли ортишига қарамай барча армияларда ҳам пиёда аскарлар кўпчиликни ташкил қилди. Урушдан кейин йирик давлатларнинг қуролли кучларидаги пиёда аскарларнинг тўлиқ моторлаштирилиши ва механизациялаштирилиши, шунингдек, жанговар бронетехника ва энг янги қуроллар билан таъминланиши унинг жанговар салоҳияти ва ёвга зарба бериш қудратини янада оширди. 1957-йилда собиқ совет қуролли кучлари таркибидаги ўқчи ва механизациялашган дивизиялар қўшилиб, мотоўқчи дивизиялар юзага келди. Пиёда аскарлар ўрнига янги қўшин тури – мотоўқчи қўшинлар пайдо бўлди. АҚСҲ ҳамда Буюк Британия, Франсия, Испания сингари НАТО таркибидаги қатор давлатларнинг қуролли кучларида Пиёда аскарлар мунтазам, моторлаштирилган ва ҳаво десанти каби турларга тақсимланади.
Ўзбекистон Қуролли Кучларида пиёда аскарлар қурукликдаги қўшинларнинг асосини ташкил қилади. Қурукликдаги қўшинлар Қуролли Кучларнинг энг кўп сонли тури бўлиб, бошқа қўшин турларининг биргаликдаги ҳаракати билан тажовузни қайтариш, зарур бўлганда эса душманни тормор қилишни ҳал этиш учун мўлжалланган.[1]
Адабиёт
- Разин Е. А., История военного искусства, т. 1-3, М., 1955-1961.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |