Piyozgul

Пиёзгул (Лилиум), лилия — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик манзарали ва эфирмойли ўсимлик туркуми. Шимолий ярим шарнинг мўътадил минтақаларида 90 дан ортиқ тури, 2000 ортиқ нави бор. Айрим турлари ҳинд ва Филиппин о.ларида ҳам учрайди. Хушбўй оқ гулли П. (Л. cандидум), тўқ сариқгулли йўлбарс П. (Л.тиг-ринум), қорамтир холли тўқ қизил жингалак П. (Л.мар-тагон^ап энг кўп тарқалган. П. манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Ҳар 3—6 йилда уядаги пиёзчаларини поячалари сонига қараб, бўлиб-бўлиб ўтқазиш йўли билан кўпайтирилади. Майда пиёзчалари баҳорда, барглар қўлтиғида пайдо бўлган пиёзчалар августда, уруғи баҳорда очик жойга, кузда иссиқхонага экилади. Баъзи турлари илдизидан кўпаяди. Май-сентабрда гуллайди. Оқ гулли П.дан эфир мойи олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |