Plakala beryoza
„Плакала берёза“ (русча: Плакала берёза, яъни „Оққайин йиғлаётганди“) — „Корни“ рус мусиқий гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 2003-йил эълон қилинган „На века“ номли илк студиявий албомига тўртинчи трек ўлароқ киритилган. Шунингдек, албоминг иккинчи сингли ўлароқ чиқарилган. „Плакала берёза“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли қўшиқларнинг бири бўлиб, унинг матнини шоир Михаил Андреев билан гуруҳ аъзоси Павел Артемев ёзган, куйини эса бастакор ва продусер Игор Матвиенко ёзган. „На века“ албомига „Плакала берёза“ ҳамда „С днём рождения, Вика“ қўшилари ремикси бонус ўлароқ киритилган.
| „Плакала берёза“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Корни“ қўшиғи | ||||
| На века албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 2003 | |||
| Ёзиб олинган | 2003 | |||
| Жанр | поп-рок | |||
| Давомийлиги | 4:00 | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
Михаил Андреев Павел Артемев | |||
| Бастакор(лар) | Игор Матвиенко | |||
| „На века“ хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Плакала берёза“ ЁуТубеда | ||||
Қўшиқ кенг миқёсда оммалашгани бўлишига қарамай, айрим танқидчилар унга салбий баҳо берган. Хусусан, „Плай“ журнали ходими Алексей Мажаев албомга киритилган деярли барча қўшиқни салбий баҳолаган[1].
„Плакала берёза“ қўшиғи учун Дмитрий Захаров клип суратга олган. Унда гуруҳ аъзолари ўрмонда қўшиқни ижро этаётгани тасвирланган. Клип 2003-йилнинг сентябрида Подмосковеда суратга олинган[2].
Манбалар
- ↑ Мажаев, Алексей (2004). „Франкенштейн против Пигмалиона“. Плай (русча). № 2 (37). 78-бет.
- ↑ „'Корни': Съемка клипа 'плакала береза'“ (русча). ИнтерМедиа (12-сентябр 2003-йил). Қаралди: 14-сентябр 2022-йил.