Plantatsiya
Плантация (лотинча плантатио — ўсимлик экиш) — 1) йирик деҳқончилик хўжалиги. Бундай хўжаликларда, асосан, тропик, субтропик экинлар — пахта, чой, шакарқамиш, кофе ва бошқа етиштирилади. Буюк географик кашфиётлар натижасида Европа мамлакатлари босиб олган мустамлакаларда капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида пайдо бўлган. Дастлабки П. Вест-Индияса ХВИ аср бошларида тузилди. ХИХ асрнинг 1ярмида АҚСҲ П. тизимининг маркази бўлган даврда ғоят ривожланди ва қора танли қуллар меҳнатидан шафқациз фойдаланилди. ХИХ аср охирида арзон ёлланма иш кучи ва қисман мажбурий меҳнатдан фойдаланадиган йирик латифундиялар пайдо бўлди. ХХ асрда мустамлакачиликдан озодликка эришган кўпгина мамлакатларда П. хўжаликлари национализация қилинди. П. бир қанча ривожланаётган мамлакатда сақла-ниб қолган; 2) қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган катта ер майдони.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |