Планёр (франс. планеур, планер — парвоз қилмоқ) — моторсиз, қанотли ҳаводан оғир учиш аппарати. Учиши тинч атмосфера шароитида уфққа нисбатан маълум бурчак ости (мўлжал бурчаги) да узлуксиз пасайиб бориши на-тижасида юз беради; самолётнинг учишидаги каби физик қонунларга асосланади, ҳатто юқорига кўтарилиши мумкин. П. резинали амортизатор, чигир, шатакка олувчи самолёт ёрдамида учирилади. П.лар бир, икки ва кўп ўринли; ўқув, машқ ва рекорд ўрнатиш (спорт) да фойдаланиладиган турларга бўлинади. Биринчи П. 1868-йил франсуз денгизчиси Ж.Ле Бри томо-нидан ясалган ва синаб кўрилган. Уни от арава билан шатакка олиб, 30 м гача учиришга эришган. Немис муҳандиси О. Лилиентал 1891-йил учирган П. биринчи марта 250 м масофагача муво-занат сақлаган. Кейинчалик П. Пилчер (Буюк Британия), О. Шанют (АҚСҲ) ва бошқа ҳам бундай муваффақиятларга эришганлар. 1913-йил рус конструктори С.П.Доброволский Россияда биринчи бўлиб П.-биплан ихтиро қилган. Бу П.биплан рул бошқариш тизими ёрдамида 5 мин. давомида уча олган. ХХ аср 20-, 30-, йилларида анча такомиллашган П.лар яратилган.

П.ларнинг асосий учиш-техник кўрсаткичлари: энг юқори аэродинамик сифати 40—53; қанотларининг ёйгандаги уз. 29 м гача, қанотларини узайтириши 20—36; қанотларига тушадиган куч 250—350 Н/м2, пасайиш тезлиги 0,4—0,8 м/с; учиш тезлиги (энг юқори аэродинамик сифатида) 80– 100 км/соат; максимал учиш тезлиги 220–250 км/соат. Ҳозир П. асосан, спорт мақсадларида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил