Пластификаторлар (юнонча: пластос – пластик ва лот. фаcио – қиламан) – полимерларнинг пластиклик ва эластиклик ҳолатини яхшиловчи органик бирикмалар. П. полимерларнинг совуққа чидамлилигини оширади ва ишлов берилишини яхшилайди. П. кимёвий жиҳатдан барқарор, сувда эримайдиган, иссиқ ва нурга бардошли ҳамда заҳарсиз бўлиши керак. Кимёвий тузилишига қараб қуйидаги асосий турларга бўлинади: фталатлар – ортофталат кислотанинг эфирлари. Полимерларнинг совуққа чидамлилигини оширади ва диэлектриклик хоссасини яхшилайди. Фосфатлар – фосфат кислотанинг мураккаб эфирлари. Фосфатлар полимерларни ўтга чидамли қилади. Адипинатлар ва себацинатлар – ади-пин ва себацин кислоталарнинг эфирлари. Полимерларни ўтга чидамли қилади ва паст температураларда эластиклигини оширади. Эпоксидланган П. – эпоксидланган табиий мой ва эпоксидланган тўйинмаган кислоталарнинг эфирлари. Булар ҳам стабилизаторлик хизматини ўтайди. Полиэфир П. – юқори молекулали мураккаб гетерозан-жирли полиэфирлар. Улар мойда, бен-зинда эримайди, иссиққа чидамли, учмайди. Пластификаторларч.да муҳим аҳамиятга эга (ишлаб чиқариладиган П.нинг 70%и поливинилхлорид ишлашга кетади). Резина ва лок-бўёқ материаллари ишлаб чиқаришда ҳам кенг қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил