Platon Ivanov
Платон Иванович Иванов (1891 — 1968) — психолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1968), профессор (1938), 1927-йилдан Ўзбекистонда. Дастлаб Самарканддаги Ўзбек олий педагогика институтида дарс берган. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида педогогик (1930—39), психология кафедралари (1939—68) мудири. Шу институтда психология лабораторияни очган ва унга раҳбарлик қилган. Психологиянинг турли масалаларига, хусусан, ирода ва характер тарбиясига оид бир неча асарлари, педагогика институтлари талабалари учун дарсликлари нашр этилган[1].
| Платон Иванов |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |