Платон Михайлович Мелиоранский (1868.18.11 — Санкт Петербург — 1906.16.5) — рус шарқшуноси, туркийшунос ва мўғулшунос.

Санкт-Петербург университетининг шарқ тиллари факултетида таҳсил олган (1887—91); араб, форс, мўғул ва туркий тилларни яхши билган. 1894—1906-йилларда Санкт-Петербург университетининг шарқ тиллари факултетида приватдоцент, профессор Мелиоранскийнинг 2 қисмдан иборат "Қозоқ-қирғиз тилининг қисқача грамматикаси" (1894—97) асари бор. "Кошо-Сойдамдаги қадимий туркий ёдгорликлар" (В. В. Радлов билан ҳамкорликда, 1897) китобини нашр этиб, туркийруник ёдгорликларни ўрганиш ишига асос солган. Мелиоранскийнинг илмий изланишлари орасида рус тилидаги туркий тилларга мансуб унсурларни қидириб топиш ва изоҳлашга бағишланган тадқиқотлар алоҳида ўрин эгаллайди ("Игор жангномаси" тилидаги туркий элементлар", 1902; "Игор жангномаси" тилидаги туркий элементлар ҳақида", 1905 ва бошқалар). У Муҳаммад Солиҳнинг "Шайбонийнома" достонини, Рабғузийнинт "Қисас ул-анбиё" асаридан парчаларни ва бошқа туркий ёзма ёдгорликларни нашр эттирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил