Platonizm
Платонизм — кенг маънода — Платон (аввало унинг эйдослар ҳақидаги) таълимотига эргашган фалсафий оқимлар; бутун Европа фалсафасига платонизм бевосита ёки бавосита таъсир кўрсатган. Тор маънода — милоддан аввалги ИВ асрдан бошлаб юнон фалсафасидаги йўналиш. ИИИ асрдан платонизмнинг асосий шакли неоплатонизм бўлиб қолди. Ўрта асрларда платонизм аристотелизмга нисбатан деярли сезиларли рол ўйнамаган. Платонизмга бўлган қизиқиш Европада, хусусан, Флоренсияда файласуф Марсиллио Фичино томонидан Платон академияси тиклангандан (1459) кейин яна жонланиб кетди. Кейин у Кембриж мактаби орқали Англияда, немис фалсафаси (Лейбниц) туфайли Германияда тарқалди. Ҳозирги даврда Платон таълимотининг кўпроқ иррационал жиҳатлари ўрганилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |