Platsdarm
Плацдарм (франс. плаcе д’армес, айнан — қўшинлар учун майдон) — 1) бирор давлатнинг бошқа бир давлатга ҳужум қилишида ҳарбий ҳаракатларни кенгайтириш учун база сифатида фойдаланиладиган ҳудуд. П. оператив ёки стратегик аҳамиятга эга булиши мумкин; 2) ҳужум қилаётган қўшинларнинг сув то'сиғидан ўтиб қарши қирғоқда эгаллаб олган ерлари ёки қарамақарши қирғоққа чекиниш чо-ғида тутиб турилган ер майдони; 3) денгиз десанти асосий кучларининг тушиши ва ёйилишини таъминлаш мақсадида десант операцияси ўтказиб, соҳил бўйида эгалланган участка.[1] Гамилкар Барка (карфаген лашкарбошиси) биринчи пуни урушларидан кейин римга қарши ушбу усулни қо'ллаб, римдан о'ч олмоқчи бо'лади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |