Plazmoliz

Плазмолиз(плазма ва ...лиз) -ўсимлик ҳужайраларида ситоплазманинг хужайра қобиғидан ажралиш жараёни. Фақат тирик ҳужайраларда ҳужайра ширасига нисбатан гипертоник ҳисобланган эритма таъсирида кузатилади. П. жараёни секин борганда ҳужайра узоқ вақт давомида тириклигича қолади. Бундай ҳужайраларни сувга ёки гипотетик эритмага туширилса, деплазмолиз жараёни содир бўлиб, тезда тургор ҳолати тикланади. Узоқ вақт давом этган П. шароитида ҳужайра ҳалокатга учрайди. Тўқималарда содир бўладиган П.ни қиёсий баҳолаш учун икки хил: чегараланган П. ва плазмо-метрик методлардан фойдаланилади. Биринчи метод Нидерландия олими Х. Де Фриз (1884) томонидан таклиф этилган. Бунда тўқималар КНО3, саҳароза, НаCл осматик жиҳатдан фаол бўлган моддаларнинг эритмасига ботирилади ва эритманинг 50%да ҳужайранинг П.га учраган консентрацияси аниқланади. Плазмометрик методда эса П.дан кейин ҳужайра ва протопластнинг нисбий ҳажми аниқланиб, эритма консентрациясини ҳисобга олган ҳолда тегишли формула ёрдамида хужайранинг осматик босими аниқланади. П. ҳодисасидан ҳужайранинг ўтказувчанлиги, қовушқоқлиги, осматик босими ва бошқа хусусиятларини аниқлашда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |