Plazmotron
Плазмотрон, плазма генератор и (плазма ва электрон) — плазма олиш учун ишлатиладиган газ разрядли асбоб. Саноатда материалларга ишлов беришда қўлланади. Газларда фойдаланилаётган электр разрядларнинг турига қараб ей разрядли ва юқори частотали П. кенг тарқалган.
Ўзгармас токда ишлайдиган ей разрядли П. қуйидаги асосий қисмлардан иборат: битта (катод) ёки иккита (катод ва анод) электрод, разряд камера-си, плазма ҳосил қилувчи моддани уза-тиш қисми. Разряд камерасининг плазма оқадиган ёриғи П. соплоси дейилади. Ей разрядли П.нинг икки тури: ташқи плазма ёйи ва плазмали оқимни ҳосил қилишда ишлатиладиган П.мавжуд. Би-ринчи тур П.да ей разряди катод ва анод сифатида олинган жисм орасида ёнади. П.нинг иккинчи турида катод ва анод орасидаги разрядда ҳосил қилинаётган плазма разряд камерасидан ингичка узун оқим сифатида оқиб чиқади.
Ей разрядли П.да иш гази (водород, кислород, азот, аргон, гелий ва бошқалар) қийин эрийдиган катод (волфрам, молибден, махсус кртишмалар) ва сув билан совитиладиган мис аноди орасида содир бўлаётган ей разряди туфайли плазмага айланади. Бу плазма аноддаги ёриқдан оқиб чиқади.
Ей разрядли П.да разряднинг турғунлигига магнит майдони, газлар оқими, разряд камераси, соплонинг деворлари туфайли эришилади. Бу П.нинг қуввати 10 МВт, сопло кеси-мидаги оқим температураси (3 — 25) 103К, оқимнинг чиқиш тезлиги 104 м/с.
Юқори частотали П. эса электромагнит ғалтак — индуктор ёки юқори частотали энергия манбаига уланган электродлар, разряд камераси, плазма қосил қилувчи моддани киргизиш кис-мини ўз ичига олади. Унинг индукси-он, сиғимли, машъалли, ўта юқори частотали хиллари мавжуд. Индуксион П. ёрдамида нитрид, борид, карбид ва бошқа кимёвий бирикмалар асосидаги юпка дисперсли ва жуда тоза кукун материаллар олинади. П. қуввати 1 МВт га ета-ди, температура разряд камерасининг маркази ва плазма оқимининг бошланиш жойида ~ ЙУ4К > плазма оқимининг тезлиги 103 м/с, частотаси бир неча ўн минг Гс дан ўнлаб МГс гача бўлади. Ўта юқори частотали П. частотаси минг ва ўн минг МГс ларни ташкил қилади; уларни таъминловчи генератор сифатида магнетронлар қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |