Pleural punksiya
Плеурал пунксия – диагностик ҳамда даволаш мақсадида плеура бўшлиғидан ҳаво ёки суюқликни олиб ташлаш билан борадиган жараён. Плеурал пунксиён асосан гидроторакс синдроми пайдо бўлганда амалга оширилади (плевра бўшлиғида суюқлик пайдо бўлиши). Ушбу патологиянинг асосий белгилари нафас қисилиши (ҳаво етишмаслиги ҳисси) ва таъсирланган томонда оғриқ пайдо бўлишидир. Ушбу синдром пневмония, плеврит, плеврал эмпиэма каби касалликларда пайдо бўлади; Бундан ташқари, шунга ўхшаш ҳолат плевра бўшлиғига қон кетиши (гемоторакс), ко'крак қафаси органларига ўсма шикастланиши билан пайдо бўлиши мумкин[1].
Пунксия қилиш бемор стулга тескари (суянчиғини ушлаган ҳолатда ўтирғизилади) орқа қўлтиқ ости чизиғи бўйича 7-8- қовурға оралиги, қовурғанинг юқори қисмидан (сабаб қовурға пастида нерв ва қон томир бор) йўл йўлакай анестезия қилиб кирилади ва сўнгра пунксия қилинади.
Диагностика мақсадида 50-150мл олиш мумкин бўлса, даволаш мақсадида 1-маротаба 500мл суюқлик олиш мумкин.