Плоешти — Руминиянинг жан. қис-мидаги шаҳар. Прахова дарёси бўйида. Прахова жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 251,3 минг киши (1998). Мамлакатнинг муҳим нефт қазиб оли-надиган раёни маркази. Нефт кимёси ва кимё саноатлари ривожланган. Нефт ва кимё саноатлари учун жиҳозлар, чинни буюмлар, мебел ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Будапешт, Констанса шаҳарларига нефт қувурлари ўтказилган. Иссиқлик электр стяси қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил