Плунжер
Поршен

Плунжер (инглизча: „плунге“ — шўнғимоқ, ботмоқ) — поршеннинг бир тури; силлиқ сирти яхлит силиндрик жисм; узунлиги диаметрига нисбатан катта. Ёнилғи насосидя ёнилғини юқори босим остида ҳайдаш учун ишлатилади.

Бунда плунжер ёнилғи сизмаслиги учун гилза билан бирга (уларни бир-бирига ишқалаб) тайёрланади; улар плунжер жуфти деб аталади. Плунжер насослар (расмга қаранг), гидравлик пресслар ва кўтаргичлар, гидроюритма золотниклари ва бошқаларда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил