Плутония
„Плутония“ (русча: Плутония) — рус геологи ҳамда географи Владимир Обручев қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Муаллиф асарни 1915-йил ёзган. Аммо роман 1924-йилга келибгина чоп этилган. „Плутония“ни ўзбек тилига Ўлмас Муҳиддин таржима қилган.
| Асл номи | Плутония |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Владимир Обручев |
| Таржимон(лар) | Ўлмас Муҳиддин |
| Тил | русча |
| Жанр(лар)и | илмий-фантастик роман |
| Нашр этилган санаси | 1924 |
| Нашриёт | „Ёш гвардия“ |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1987 (ўзбекча қайта нашр) |
| Саҳифалар сони | 304 (ўзбекча қайта нашр) |
Романда бир гуруҳ олим Ернинг ички қисмига саёҳат қилади ҳамда ер остида яшовчи қадимий жонзотларга дучор бўлади. Бундан ташқари, романда геологияни ўрганиш, ўсимликлар ҳамда ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш масалалари ҳақида сўз юритилади.
Сюжети
„Плутония“да олти текширувчининг Ер ичига қилган саёҳати ва уларнинг ерости дунёси устида олиб борган кузатишлари ҳақида сўз юритилади. Китобда Ер сайёрасининг геологияси, таркиби ва тузилиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Асарда қадимги даврларда ерда яшаган ўсимлик ва ҳайвонлар, уларнинг ўзгариши, бир-бирини алмаштириши ва улар орасидан инсоннинг ажралиб чиқиши ҳақида сўз юритилади.
Қаҳрамонлари
Ўзбекча таржимаси
„Плутония“ни ўзбек тилига Ўлмас Муҳиддин таржима қилган. Ўзбекча нашр 1987-йил қайта ишланиб, Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.[1] Ўзбек тилидаги иккинчи нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Тўлқин – муҳаррир, А. Понопарев – рассом, Ҳ. Раҳматуллаев – расмлар муҳаррири, В. Демченко – техник муҳаррир, С. Сайдолимов – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.
Манбалар
- ↑ „Плутония“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 10-ноябр.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |