Plutonizm
Плутонизм (Плутон — афсонавий ер ости ҳукмдори номидан) — Ер геологик тарихида ички (эндоген) жараёнлар ҳал қилувчи рол ўйнайди деган илмий таълимот. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида кенг тарқалган. П. қарашлари системаси шотландиялик табиацҳунос геолог Ж. Геттоннинг "Ер назарияси" китобида (1788, 1795) ишлаб чиқилган. Унинг фикрича, Ер юзаси ва Ер пўстида содир бўладиган барча ўзгаришлар физик ва кимёвий жараёнлар билан узвий боғлиқ. П. қуруклик юзасининг сув билан ювилиб кетиши, денгиз остида чўкинди жинсларнинг пайдо бўлиши, уларнинг зичланиши, денгиз суви қайтгач, янгидан материкнинг бунёдга келишини "ернинг ички ҳарорати" (магматизм ва вулканизм) оқибати, деб ҳисобларди. Ж. Геттоннинг бу таълимоти магма ва магматик тоғ жинслари ҳақидаги биринчи прогрессив тушунчага асос солди ва ўша даврда хукм сурган нептунизм (А. Вернер) таълимотига катта зарба берди. ХИХ аср бошларида базалтларнинг вулқондан келиб чиққанлиги ва вулкан ҳамда зил-зилаларда Ер ички энергиясининг аҳамияти аниқланди. П. тарафдорлари Ер юзаси тарихида вулқон ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб ҳисоблаганлар (вулканизм-катастрофизм тарафдорлари А. Гумболдт ва Л. Бух ҳам шу фикрда эдилар). "Вулканистлар" ва "плутонистлар"нинг илмий қарашлари бир-биридан фарқлансада, уларнинг ҳар қайсиси Ер тарихида ички кучларнинг ҳал қилувчи ролини тан олганлар ва улар орасидаги илмий баҳслашувлар геология фанини ривожланишига катта ҳисса қўшган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |