Plyuralizm
Плюрализм ёки Плурализм (лотинча: плуралис — кўплик):
1) борлиқнинг бир неча (ёки кўплаб) мустақил ибтидоси ёки билимнинг бир қанча асоси мавжуд деб ҳисобловчи фалсафий қараш. Шу билан бирга, манфаатлар, ғоялар, қарашларнинг ҳам кўплигини билдиради. "П." терминини немис файласуфи Х. Волф (16791754) киритган (1712). П.нинг акси — монизм. Ғарб фалсафасида жуда кўп оқим бўлиб, улар ҳозирги фалсафанинг плюралистик ҳарактеридан далолат бе-ради (прагматизм, персонализм, ҳаёт фалсафаси ва бошқалар);
2) жамият сиёсий тизимининг хусусияти. Бунда ижтимоий гурухлар ўз манфаатларини ўз вакиллари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ва бошқа ташкилотлар) орқали ифодалаш учун ташкилий тар-тиб-қоида тусини олган имкониятларга эга буладилар. Жамиятни демокра-тиялаш жараёнида (қаранг: Демократия) П. шаклланиб, ривожланади: у ижтимоий гурухларнинг турли-туман манфаатларини акс эттирувчи ҳар хил қарашлар, фиқолар мавжудлигини англатади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |