Plyuviograf
Плювиограф (лотинча: плувира — ёмғир ва ... граф) — ёғин микдрри, жадаллиги, қанча вақт давом этганлигини қайд қилиб борадиган ўзиёзар метеорологик асбоб. Ёғин қабул қилгич идишдан найча орқали пў-какли силиндрли идишга тушади; пўкакнинг вертикал ўқига учига перо ўрнатилган мил горизонтал ҳолатда бириктирилган бўлиб, соат механиз-ми ёрдамида айла-надиган ўзиёзар тасмага гегиб туради. Ёғин тушган сари пероли пўкак кўтарилади ва ёзув бўйича унинг ёғган пайти, жадаллиги ва умумий миқдори ҳақида маълумот олинади. Силиндр идиш тўлганидан сўнг ёғин автоматик тарзда назорат идишига тушади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |