Плзен шаҳри
Плзен шаҳри герби

Плзен (чех. Плзеň, нем. ва ингл. Пилсен) – Чехиядаги шаҳар, Беро-унка дарёси бўйида. Аҳолиси 171 356 киши (атрофидаги туманлар билан 225 000 га яқин). Чехиянинг 4-йирик шаҳри (Прага, Брно ва Остравадан кейин). Мамлакатнинг йирик транспорт йўллари тугуни ва муҳим саноат маркази. Огир машинасозлик ривожланган. АЭС учун жиҳозлар ишлаб чиқариш, электротехника, локомотив ва вагонсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бадиий галерея бор. Плзенга 1292-йилда асос солинган. 14— ХВ асрларда йирик ҳунармандчилик ва савдо шаҳри бўлган. ХИВ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Плзен ўзининг "Šкода Ҳолдинг" автомобилсозлик саноати ва пивоси (Пилснер Урқуэлл, Гамбринус) билан танилган. Шунингдек, кўп тарихий бино ва иншоотлар мавжуд.

Тарихи

Тарихий ёдгорликлари

  • Шаҳар марказидаги готик услубда 1292-йилга қурилган Бартоломней черкови. Баландлиги 102 метр бўлиб, ғарбий Чехиядаги энг баланд черковдир.
  • 1300-йилда барбо этилган Франтишкан монастири
  • Жозеф Тйл театри
  • 1893-йилда қуриб битказилган Яҳудий Синагогаси. Катталиги бўйича дунёда 3-ўринда (Ню-Ёрк ва Будапешт синагогаларидан кейин) туради.
  • Узунлиги 17,5 км бўлган Плзен тарихий ер ости йўллари
  • Ғарбий Чехия музейи

Транспорт тизими

Шаҳарда марказий темир йўл вокзали бор. Шунингдек, шаҳар йўловчи ташиш транспорт турларидан автобус, троллейбус ва трамвай мавжуд.

Плзеннинг машҳур шахслари

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил