Pnevmatik asboblar
Пневматик асбоблар - ичига пневматик (ҳаво кучи билан ишлайдиган) двигател (моторча) ўрнатилган дастлабки иш куроллари. Пневматик болғалар, перфораторлар (тешиклар тешувчи асбоблар), бетон қўпоргичлар, гайга бурагичлар, арралар, қайчилар, силлиқлаш (ялтиратиш) ва пармалаш маши-налари Пневматик асбоблар жумласига киради. Одатда, Пневматик асбобларнинг вазни 2–10 кг дан ошмайди. Уларда поршенли ва ротацион двигателлар (қуввати 0,15 дан 1,75 квт) қўлланади. Пневматик асбобларда ишлатиладиган сиқиқ ҳаво босими — 0,6—1 Мн/м2 (6–10 кг куч/ см2). Оддийлиги, ишлатиш қулайлиги, хавфсизлиги, ҳар қандай шароитда ишлатиш мумкинлиги ва бошқа афзалликлари туфайли Пневматик асбоблар кенг қўлланади. Пневматик асбоблар курилишда, машинасозликда, металларга ишлов беришда, кон саноатида, транспортда, автомобилларни таъмирлаш ус-тахоналарида, уй-рўзғорда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |