Pnevmatik pochta
Пневматик почта (юн. пнеуматикос — ҳавога оид) — пневмотранспор тури. Турли ҳужжат ва майда нарсаларни ҳаво оқими ёрдамида қувур бўйлаб ташийдиган тури. Биринчи Пневматик почта 1853-йил Лондон телеграфида қурилган. Пневматик почта қурилмасининг асосий элементлари: қувурлар, контейнерлар, қабул қилиштарқатиш қурилмалари ва ҳаво ҳайдагич. Пневматик почтанинг ички (бино ичида ишлатиладиган) ва ташқи (шаҳардаги корхона ва муассасаларни боғлайдиган) хиллари бор. Ички Пневматик почта қувурлари ички диаметри 50–120 мм ли қувурлардан яхлит қилиб ишланади. Қувурлар латун, дюралюминий, пўлат, полихлорвинилдан ясалади.
Ташқи Пневматик почта қурилмаларида ерга кўмилган 65–1000 мм диаметрли пўлат, пластмасса ёки асбест-семент қувурлардан фойдаланилади. Улар билан қўшни стялар орасидаги масофа бир неча км гача, умумий узунлиги эса бир неча юз км гача боради.
Пневматик почта стялари тўғри, радиал ва ҳалқасимон схемаларда бириктирилади. Пневматик почтадан алоқа корхоналари, кутубхо-налар ва бошқа муассасаларда ҳужжатлар-ни, касалхоналарда касаллик тарихи ва доридармонларни, саноат корхоналаридаги лабораторияларда эса деталлар, асбоблар ва намуналарни ташишда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |