Pnevmoavtomatika
Пневмоавтоматика (пневмо... ва автомат) — автоматик ростлаш ва бошқариш воситалари мажмуи; пневматик тизимлар ва қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш ва физик катталиклар (босим, сатҳ, температура ва бошқалар) ни ростлаб туриш усулларини ишлаб чикиш, техника воситаларини яратиш билан шуғулланади. Унда автоматик ростлаш, узокдан туриб бошкариш, сигнализация ва ҳимоя тизимлари мажмуини яратишда комплекс эластик куч пневмоавтоматикаси, саноат пневмоавтоматикаси элементларининг универсал тизимини ишлаб чикиш масалалари ўрганилади; ростлагичлар, пневматик датчиклар, ўзгартиргичлар, сумматорлар, ҳимоя ва сигнализация курилмалари яратилади. П. кимё, нефт, газ ва озиқ-овқат саноатлари, ёғочга ишлов бериш корхоналарида кенг қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |