Pnevmotransport
Пневмотранспорт (пневмо... ва транспорт) — сочилувчан ва донали материаллар (буғдой, ун, пахта ва бошқалар) ни ҳаво ёки газ кучи билан ташишга имкон берадиган қурилмалар мажмуи. Ҳаво ёки газнинг тортиш кучини вужудга келтириш учун вентилятор (насос)лардан фойдаланилади. П.нинг сўрадиган, ҳайдайдиган ва аралаш хиллари бор. П. юклаш механизми, қувурлар, материални ҳаводан ажратадиган қурилма (сепаратор), компрессор ва автоматик бошқариш асбобларидан ибо-рат. Юклаш (материални қувурга юналтирувчи) ускуналарининг винтли ва камерали хиллари кенг тарқалган. Иш унумдорлигини ошириш учун аралаш (винтли ва камерали) П. ишлатилади. П. саноатда, қурилишда (кукунсимон, донали ва бўлакли юклар, семент, кумир кукуни, кул, кум ва бошқа ташиш) ва бошқа жойларда қўлланади. Пахта териш ва кўрак чувиш машиналарида ҳам П. бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |