Pobeda (soat)
Победа (русча: Победа, Виcторй) – рус қўл соатлари бренди ҳисобланади. Бренд номини 1945-йил апрел ойида Сталиннинг ўзи танлаган[1]. Сталин биринчи соатлар Ғалаба байрамининг 1-йилига тайёр бўлишини буюрган. Биринчи победа соати прототипи Пенза заводида 1945-йил охирига келиб чиққан. Лекин омма учун биринчи модел 1946-йил март ойида Киров соатлари заводи томонидан ишлаб чиқарилган.
![]() | |
| Эгаси | Петродворец соат заводи |
|---|---|
| Ишлаб чиқарилади | Россия |
| Веб-сайт | ҳттпс://www.победаwатчес.cом/ |
Тарихи
„Победа“ нинг дизайни оддий Франсуз дизайнига асосланган. Иккинчи жаҳон урушидан олдин, Совет Иттифоқидаги жадал саноатлаштириш даврида, Совет ҳукумати маҳаллий соат ишлаб чиқариш саноатни ривожлантириш учун халқаро инвистиция излаган. Охир-оқибат франсуз соат ишлаб чиқарувчиси ЛИП танланган. ЛИП Пензада янги соат заводини ташкил этишди ва ЛИП нинг бир нечта соатини лицензиялашган. 1908-йилда яратилган дизайнлардан бири, Р-26 эди. Кейинчалик Р-26 дизайнга сезиларли ўзгаришлар киритилиш кутилган. Лекин Иккинчи Жаҳон уруши бу режаларни вақтинча тохтатган. Аммо Иттифоқчиларнинг ғалабасидан сўнг, бу соат дизайни Пензада тезда тугатилди ва Биринчи Москва соат заводида тўлиқ ишлаб чиқариш бошланди. Иосиф Сталин уруш тугаши шарафига соатга Победа (Ғалаба) номини берган.
Заводлар

Совет Иттифоқи даврида Победа соатлари қуйидаги заводларда ишлаб чиқарилган:
- Пенза соат заводи (Пензенский Часовой Завод): 1945-йил
- Биринчи Москва соат заводи (Первйй Московский Часовой Завод): 1946-1953-йилларда
- Петродворец соат заводи (Петодворцовйй Часовой Завод): 1946-йилдан ҳозирги кунгача
- Чистопол соат заводи (Чистополский часовой заводи): 1949 – йилдан 1950 – йилгача
- Иккинчи Москва соат заводи (Второй московский часовой заводи): 1953-1964-йилларда
- Масленников заводи (Завод имени Масленникова): тахминан 1951-йилдан 2004-йилгача
Посцовет Россиясида Победа соатлари фақат Санкт-Петербургдаги Петродворец соат заводида ишлаб чиқарган.
