Почақирқар, чертик, форс почақирқари (Ҳултҳемиа персиcа) — раънодошлар оиласига мансуб тиканли бута. Бўйи 15—25 см. Барглари оддий, тес-кари-тухумсимон, эллипссимон, пояга навбат билан жойлашган. Танаси тиканли. Гули тилла рангсариқ, тожбарг туби қорамтир-қизил доғли. Чан-гчилари кўп, тўқ бинафша ранг. Апрел —июл ойларида гуллаб, июн— августда мева беради.

Ўзбекистонда адир ва тоғ ён бағирларида, йўл ёқаларида кўп ўсади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил