Поччаотасой, Подшоотасой — Наманган вилоятидаги сой. Чатқол тизмасининг ён бағирларидан бошла-нади. Узунлиги 80 км дан ортиқ. Ҳавзасининг майдони 389 км². П. юқори оқимида чуқур даралардан, Нанай қишлоғи ёнида тоғдан чиқиб Қорабали водийсидан оқади. Катта ёйилма ҳосил қилади. Шу ердан сой суви суғориш арик/иапнра олинади. Қор, ёмғир, ер ости сувларидан ва қисман музликлардан тўйинади. Ҳавзасида умумий уз. 4 км дан ортиқ 6 та музлик бор (майдони 1,9 км²). Ииллик ўртача сув сарфи 6,1 м³/сек., оқим модули 15,7 л/сек, км², Вегетация даврида йиллик сувининг 80% и оқиб ўтади.

П. дан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг экин майдонлари сув ичади. Сой водийсида Заркент ва Нанай қишлоқлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил