Почтачи Печкин (болалар қаҳрамони)

Почтачи Печким ким?

Почталён Игор Иванович Печкин — болалар ёзувчиси Эдуард Успенский қаламига мансуб асарлар қаҳрамони бўлиб, кейинчалик бу асарлар асосида ко'п серияли мултфилмлар ишланган.

Ёдгорликлар

2008-йил ноябр ойида Москва вилоятининг Луховици шаҳрида почтачи Печкин ҳайкалининг тантанали очилиши бо'либ о'тди.  Маҳаллий почта бо'лими ро'парасида велосипедда Печкин ва унинг ёнида турган Матроскин ва Шарик тасвирланган. Баландлиги икки метрдан сал камроқ бронза композиция о'рнатилган.  Ёдгорлик муаллифи Полина Горбунова.

Почтачи Печкин ёдгорлиги

Почтачи Печкиннинг бронза ёдгорликлари собиқ совет ҳудудининг бошқа шаҳарларида, хусусан, Санкт-Петербург (Колпино тумани),  Раменское (Москва вилояти) ва Урганч (Ўзбекистон)да ҳам ўрнатилган.

Иккинчи расмдаги Урганчда о'рнатилган ёдгорлик.

Почтачи Печкин ёдгорлиги

Ўзбекистонда почталон Печкинга ёдгорлик ўрнатилди

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида машҳур мултфилм қаҳрамони почталон Печкинга ёдгорлик ўрнатилди. Почталон Игор Иванович Печкин — болалар ёзувчиси Эдуард Успенский қаламига мансуб асарлар қаҳрамони бўлиб, кейинчалик бу асарлар асосида «Союзмултфилм» киностудияси томонидан бир неча серияли мултфилм ишланган («Простоквашинолик уч шоввоз», «Простоквашинода та'тил», «Простоквашинода қиш», «Фёдор амаки, кўппак ва мушук: Матроскин ва Шарик»). Печкин ёдгорлиги Урганч шаҳрининг марказий ал-Хоразмий кўчасида, почта хизматларини кўрсатувчи компания олдида ўрнатилган. Бу тадбирдан мақсад - мижозларни жалб қилишга асосланган маркетинг ҳийласи экани кўриниб турибди. Бироқ бу воқеа шаҳарнинг сайёҳлар учун жозибасини ҳам бироз бўлса-да, ошириши шубҳасиз.

Ёдгорлик одам бўйи баландлигида, бронзадан ясалган. Унда почта сумкасини осиб олган ва велосипед миниб олган Печкин гавдаланган. Унинг елкасида эса мултфилм қаҳрамонларидан бири чумчуқча ҳам бор.Қизиғи шундаки, бу Печкинга ўрнатилган дунёдаги биринчи ёдгорлик эмас. Айни пайтда, Россиянинг Луховици, Колпино, Раменское ва Цивилск шаҳарчаларида ҳам мултфилмнинг тиниб-тинчимас қаҳрамони ҳайкаллари бор.

Қо'шимча манбалар

Ёу тубе да "Почтачи Печкин ҳақидаги мултфилмларни ко'риш учун :

О'збек тилида :"ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=тwгГймНАхД4&аб_чаннел=АлпомишАли

Рус тилида : ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=Бwл0УПМЕқГw&аб_чаннел=%Д0%9C%Д1%83%Д0%ББ%Д1%8C%Д1%82%Д0%Б8%Д0%БА%Д0%Б8

Манбалар