Podshipnik
Подшипник — айланувчи вал ва ўқларнинг таянчи. Механизмнинг айланувчи ёки тебранувчи кисмлари вазиятини бошқа қисмларга нисбатан чеклайди, валдан тушадиган кучларни бевосита қабул қилиб, валнинг равон ва осон айланишига имкон беради. Сирпаниш ва думалаш П.лари бор. Сирпаниш П.ларининг таянч сир-ти силиндр, конус ёки шар шаклида бўлиши, таянч сирт билан вал бўйни қуруқ (мойсиз), ярим қуруқ ёки суюқ ишқаланиб (яъни мойланиб) ишлаши мумкин. Бундай П.ларнинг ажраладиган ва ажралмайдиган хиллари бўлади. Ажраладиган П.да вкладиш, ажралмайдиганида втулка, одатда, корпусдаги тешикка, таянч сирт билан вал бўйни орасига ўрнатилади. Булар антифриксион материаллар (баббит, текстолит, резина, пластмасса ва бошқалар) дан тайёрланади. Думалаш П. ички ва ташқи ҳалқалар, тебраниш жисмлари (шарча, ролик) ҳамда сепаратордан иборат. Таъсир қиладиган куч йўналишига қараб, радиал, радиалтирак П.лар бўлади.
Тебраниш жисмлари ва ҳалқаларнинг иш сиртлари шаклига қараб, шарчали, роликли, шарчали-сферик, силиндр, қисқа ва узун роликли, конус роликли, сферик-конус роликли, игнали хилларга; тебраниш жисмларининг қаторлар сонига қараб, бир, икки ва кўп қаторли ва бошқа хилларга бўлинади. Думалаш П. юқори сифатли пўлатдан тайёрланади. Мойланиш усулига қараб, ўз-ўзидан ва мажбурий мойланадиган П.лар бўлади. П. машинасозлик, кемасозлик, самолёцозлик ва бошқа соҳаларда ишлатилади.[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ролларда рулманларни подшипник
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |