Podshohxon oyim
Подшоҳхон ойим — Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги маликаси. Фарғона бекларидан Маҳмудбекнинг қизи эди. Манбаларда жуда ҳуснли жувон бўлганлиги таъкидланади.
| Подшоҳхон ойим | |
|---|---|
| Қўқон хонлиги маликаси | |
| Ҳукмдор |
Умархон (1809—1822) Муҳаммад Алихон (1822—1841) |
| Бухоро амирлиги маликаси | |
| Ҳукмдор | Амир Насруллоҳ (1827—1860) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
ХИХ аср Қўқон хонлиги |
| Вафоти |
ХИХ аср Бухоро, Бухоро амирлиги |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Умархон Муҳаммад Алихон Амир Насруллоҳ |
| Болалари | 1 та фарзанд (Муҳаммад Алихондан) |
| Отаси | Маҳмудбек |
Подшоҳхон ойим аввалдан Қўқон хонлиги ҳукмдори Умархоннинг (1809—1822) канизаги бўлган. Хоннинг ўлимидан сўнг тахтга кўтарилган Муҳаммад Алихон (1822—1841) Подшоҳхон ойимга, яъни ўзининг ўгай онасига уйланган ва ундан фарзанд кўрган[1]. Манбаларга кўра, Муҳаммад Алихон бу аёлни отаси тириклигида яхши кўриб қолган[2].
Қўқон уламолари Муҳаммад Алихоннинг бундай куфрона ишларидан ғазабланиб ва раъиятга (фуқароларга) қилаётган жабр-зулмидан сабр косалари тўлиб[шарҳ 1][3], Бухоро амирлиги ҳукмдори (амир ул-умаро) Амир Насруллоҳга (1827—1860) ислом динининг Туркистондаги ҳимоячиси сифатида мурожаат қилишган ва 1842-йил амир Қўқон устига ҳарбий юриш қилиб уни ишғол этган. Сўнг Подшоҳхон ойимни ўз никоҳига олган[2].
Замондош муаррихларнинг ёзишича, у ҳукмдорлар бошини еган ойим ҳисобланган. Тарихчиларнинг фикрича, ҳар учала ҳукмдорнинг бевақт ўлимига айнан шу аёл сабабчи бўлган экан[2].
Манбалар
- Шарҳлар
- ↑ Муҳаммад Алихон 1841-йил Шоҳиста исмли балоғатга етмаган қизни зўрлагани ҳодисаси қўқонликларнинг сабр косасини тўлдириб юборган
- Манбалар
- ↑ Бабаджанов 2010, с. 174.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Ражабов 2011, с. 21.
- ↑ Бобобеков 1996, с. 47.
Адабиётлар
- Бобобеков Ҳ. Н.. Қўқон тарихи. Тошкент: Фан, 1996 — 238-бет. ИСБН 5-648-02374-Х.
- Ражабов Қ. К.. Насруллоҳхон (рисола). Тошкент: Абу матбуот-консалт, 2011 — 47-бет. ИСБН 978-9943-336-63-6.
- Бабаджанов Б. М.. Кокандское ханство: власть, политика, религия. Токио — Ташкент: ТИАС, 2010 — 744-бет. ИСБН 978-9943-330-50-4.