Погонофобия – соқолдан, шу жумладан, соқолли кишилардан қўрқиш ва нафратланиш кассаллиги.

Тарихи

Погонофобия атамаси юнонча погон (пигōн) соқол ва фобос (пҳобос) қўрқув сўзларидан олинган[1]. Ушбу атамага антоним сифатида „погонофилия“, яъни соқол ёки соқолли одамларга бўлган муҳаббат туйғуси қабул қилинган.

Давид Смитҳ қаламига мансуб, 1851-йилда нашр этилган „Ислоҳ қилинган Пресвитериан черкови“нинг „Тҳе Cовенантер“ (Шартномачи) китобида Баден иезуитлари иягини кўрган демократ погонофобиядан азият чекаётганлигини тасвирлайди[2].

Атама одатда ҳазил-мутойиба билан қабул қилинади[3]. 1920-йилларда психолог Жоҳн Б. Wацон ёш болада қўрқувнинг ушбу турини шартли рефлекслар усуллари ёрдамида даволаш усулуни яратишга эришади[4].

2013-йилнинг август ойида Огаё штатидаги Wригҳт штат университетининг тарих фани ўқитувчиси ҳамда „Тҳе Беард Мовемент ин Виcториан Бритаин“[5] китобининг муаллифи Чристопҳер Олдстоне-Мооре шундай деган эди: „Ўтган асрда юздаги тукларнинг ўзига хос турмакланиши шахсиятнинг шубҳали бўйсунмаслик чизиғини акс эттиради деб ҳисобланган. Сиёсатчилар, давлат хизматчилари ва ишбилармонлар, шунингдек журналистлар устарадан воз кечсалар, ўз обрўларини хавф остига қўйишарди“[6].

Соқол қўйиш билан боғлиқ юздаги тукларга асосланган камситиш ҳолатлари бўйича турли маданиятларда фарқ борлиги қайд этилган[7]. Турли диний гуруҳларнинг соқолга бўлган муносабатлари, жумладан яҳудийлик ва исломда алоҳида масала ҳисобланади. Баъзи диний жамоалар ва оқимларда соқол қўйиш талаб қилинади ва олдириш тақиқланади. Бу каби ҳолатлар эса ўша жамиятнинг меъёрлари ва тушунчаларига таъсир қилади[8].

ББC бўйича айбловлар

2013-йил август ойида Жеремй Пахман соқол қўйган ҳолда ББCнинг Неwснигҳт дастурида кўриниш бергани учун кўплаб газета ва нашриётлар томонидан ижтимоий тармоқларда танқидларга учрайди. Бу ҳолатдан ранжиган журналист, ўз иш берувчиларини погонофобияда айблайди[9]. Пахман шундай дейди: „Агарда сиз Онлй Фоолс анд Ҳорсесдаги Алберт амаки, Демис Роуссос ёки Абу Ҳамзалардек бўлмасангиз, ББC сизни омадсиз шахс деб ҳисоблайди ҳамда сизга нисбатан албан диктатори Анвар Хўжа каби погонофобик характерини намойиш этади“[10]. Кейинчалик у шундай деб ёзган эди: „Гап шундаки, мен одатда соқолни ёқтирмайман“. У қандай қилиб Соқолни озод қилиш фронти учун „плакатчи бола“ бўлганини таъкидлаб, „бу елкасида жуда оғир юк“ бўлганлигидан афсусда эканлигини эслаб ўтади[11].

Манбалар

  1. ↑ Қуинион. „Погонотропҳй“. Wорлд Wиде Wордс (2013-йил 17-август). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.
  2. ↑ Смитҳ, Давид А. Тҳе Cовенантер: Девотед то тҳе Принcиплес оф тҳе Реформед Пресбйтериан Чурч. Wиллиам С. Ёунг, 1851 — 215-бет. 
  3. ↑ Қуинион. „Погонотропҳй“. Wорлд Wиде Wордс (2013-йил 17-август). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.
  4. ↑ Доcтор, Р. М.. Тҳе Энcйcлопедиа оф Пҳобиас, Феарс, анд Анхиэтиэс, Тҳирд, Неw Ёрк: Фаcц Он Филе Инc., 2008 — 82-бет. ИСБН 978-0-8160-6453-3. 
  5. ↑ Олдстоне-Мооре, Чристопҳер (Аутумн 2005). "Тҳе Беард Мовемент ин Виcториан Бритаин". Виcториан Студиэс (Индиана Университй Пресс) 48 (1): 7–34. дои:10.2979/ВИC.2005.48.1.7. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_виcториан-студиэс_аутумн-2005_48_1/паге/7. 
  6. ↑ Лоwтҳер. „А ҳисторй оф беардс ин тҳе wоркплаcе“. ББC Неwс (2013-йил 14-август). Қаралди: 2013-йил 15-август.
  7. ↑ „Аре ёу а беардист?“. ББC Wорлд Неwс (2002-йил 18-ноябр). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.
  8. ↑ „Феар Оф Беардс“. ФеарОф.нет. Қаралди: 2015-йил 6-январ.
  9. ↑ Ҳаллидай, Жош. „Жеремй Пахман'с беард тиcклес Неwснигҳт виэwерс анд Тwиттер“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 13-август). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.
  10. ↑ „Жеремй Пахман 'май кеэп' ноториоус Неwснигҳт беард“. ББC Неwс (2013-йил 13-август). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.
  11. ↑ Пахман, Жеремй. „Жеремй Пахман: Ит'с онлй а беард бут ит'с а биг бурден“. Даилй Телеграпҳ (2013-йил 17-август). Қаралди: 2013-йил 6-октябр.

Қўшимча ўқиш

Ҳаволалар