Poi Kalon
Пойи Калон (Форсча: پای کلان – Тўғридан-тўғри таржимаси: "катта оёқ' „) – Минораи Калон этагида жойлашган меъморий ансамбл ҳисобланади. Мажмуа ХИИ – ХВИ асрларда қурилган учта иншоотдан, жумладан, Калон минораси, Калон масжиди ва Мир Араб мадрасасидан ташкил топган. Пойи Калон бош Регистон майдонида жойлашган ва у Бухоронинг марказий меъморий ансамблидир. Пойи Калон – Форс тилидан таржима қилинганда ,,яқинроқ, яқинида“ деган маъноларни англатган. Бундан таҳқари, халқ тилида „Пойи масжид/Калон мадрасаси“ ёки бўлмаса „ҳовли яқинидаги, масжид/Мадраса яқинида“ деган атамалар билан ҳам учраб аталади.
| Пои Калон | |
|---|---|
| Пойи Калон | |
| Жойлашуви | Бухоро, Ўзбекистон |
| Координаталар | 39°46′34″Н 64°24′54″Э / 39.77602253186687°Н 64.41488770962752°Э (координаталар шу кўринишда жойланади) /--> |
| Конфессия | ислом |
| Архитектура услуби | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Асосчи | Арслонхон |
| Асосий саналар | 1127-йил, 1514-йил, 1536-йил |
| Қурилиш бошланиши | ХИИ аср |
| Қурилиш якунланиши | 1915-йил |
| Бинолар | Минораи Калон • Масжиди Калон • Мир Араб мадрасаси • Амир Олимхон мадрасаси |
Тарихи
Минорали қал’а масжид ВИИИ асрда араблар томонидан Мовароуннаҳр эгаллаб олинишидан олдин Бухородаги шаҳар қалъаси этагида жойлашган бўлган. ХИИ асрга келиб, Арслонхон Муҳаммад томонидан шаҳарни қайта ташкил этиш режаси тузилган. Марказий кўчалардан ҳисобланган Бу-Лайса кўчасидаги шаҳар саройи демонтаж қилиниб, ўша пайтда харобага айланган қал’а қайта тикланган ҳамда шаҳар масжиди кўчирилган. Қўрғондан тахминан бир юз эллик метр жануби-шарқда янги масжид, ёнида эса минора қурилилган. Наршахийнинг фикрига кўра минора – „чиройли ишлаган“[1] аммо у мустаҳкам қилиб қурилмаган. Қурилиш ишлари тугагандан сўнг, минора масжид устига қулаб тушган ва унинг учдан икки қисмини вайрон бўлган. 1121-йилга келиб янги масжид, 1127-йилда эса минора қайта қурилган. Мазкур минора ҳозиргача сақланиб қолинган.
ХВ асрда Арслонхон масжиди ўрнида ҳозирги Масжиди Калон қурилган бўлиб, унинг безаклари 1514-йилда якунланган. Бу ҳақда бино фасадидаги ёзувда битиб қўйилган. Ансамблнинг ҳозирги кўриниши 1536-йил Убайдуллахоннинг ишончли одами яманлик Мир Араб маслаҳати билан бунёд этилган. Мири Араб вафотидан кейин қабри унинг номидаги мадраса ҳовлисида қад ростлаган ва Убайдуллахоннинг ўзи ҳам шу ерга дафн этилган.
Архитектура хусусиятлари
Тартиби ва жойлашуви
Майдон Бухоро Регистони ёнида жойлашган ва унинг шимолий эшиги шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирига туташган. Масжид ва мадраса фасадлари бир-бирига қарама-қарши жойлашган бўлиб, улар бир қошни ташкил қилади.
Минораи Калон
Минораи Калон ёки Бухоро катта минораси майдондаги энг қадимий бино бўлиб, у 1127-йилда Арслонхон томонидан қурилган ва деярли 900 йил давомида ҳеч қачон таъмирланмаган. Минора Бухородаги энг баланд бинолардан бири ҳисобланади. Унинг баландлиги 46,5 метр, пастки диаметри эса 9 метрни ташкил қилади. Конструксиянинг ўзи конуссимон шаклда ҳамда тепасида фонар ўрнатилган. Минора ажойиб ва ноодатий усулда безатилган бўлиб, силиндрсимон корпуси текис ва релефли тошли чизиқлар билан қопланган. Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки, ҳар қандай ёруғликда ҳам иншоот ўзининг юмалоқлигини очиб беради. Чироқнинг гумбази сақланиб қолинмаган.
Масжиди Калон
Калон масжиди (ўзбекча: Жума масжид, яна Калон – „Улуғ масжид“ ҳам деб аталади) – қорахонийлар масжиди ҳисобланган Бухоро қал’а масжиди вайрон бўлгандан сўнг унинг ўрнига қурилган. Қурилиши 1514-йилда якунланган, Самарқанддаги Бибихоним жоме масжидидан кейин Марказий Осиёда иккинчи йирик масжид ҳисобланади. Ушбу масжид Темурийлар меъморлиги анъаналари асосида яратилган ҳамда сирланган мозаикалар билан безатилган[2].
Мир Араб мадрасаси


Мир Араб мадрасаси („араб амири“) – 1535—1536-йилларда Убайдуллахон томонидан Яман шайхи Абдуллоҳ учун қурилган мадраса ҳисобланади. Бино анча катта − 111 ҳужра ва иккита хоч шаклидаги зални ўз ичига олади: биринчиси масжид ва маъруза зали сифатида ишлатилган, иккинчиси эса Убайдуллахон ва яманлик Абдулла ҳамда бошқаларнинг қабри бўлган[3].
Қизиқ фактлар
- Мир Араб мадрасасини қуриш учун маблағ йиғиш мақсадида Убайдуллахон 3 минг асирдаги форсни қулликка сотиб, олинган пулни яманлик Абдуллоҳга берган[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мухаммед Наршахи. История Бухари. перевод И. С. Лишина. Ташкент. 1897. сит. по Л. И. Ремпел. Искусство среднего Востока.
- ↑ История народов Узбекистана. Ташкент: Изд. АН УзССР, 1947 — 63-бет.
- ↑ Воронина, В. Л. „Архитектура Средней Азии ХВИ-ХВИИ вв“, . Всеобщая история архитектуры. Москва: изд-во Акад. архитект. СССР, 1969 — 307-309-бет.
- ↑ Пои-Колян[сайт ишламайди].
Ҳаволалар
- Пои Калян мажмуаси фотосуратлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-19 санасида архивланган)
