Pokiston davlat gerbi
Покистоннинг давлат герби (урдуча پاکستان کی ریاستی علامت; инглизча Стате эмблем оф Пакистан) — Покистон Ислом Республикасининг расмий давлат рамзларидан бири.
Покистон герби 1954-йилда қабул қилинган бўлиб, мамлакат мафкураси, иқтисодиётининг асоси, маданий мероси ва мамлакат раҳбариятининг тамойилларини ифодалайди. Герб яшил ва оқ рангда. Яшил ранг, сиз билганингиздек, ислом динининг рангидир. Покистон исломий республикадир ва мамлакат аҳолисининг аксарияти исломга, асосан суннийликка, озроқ даражада шиаликка эътиқод қилади. Оқ ранг — поклик рамзи. Покистон давлатининг номи форс тилидан „Софлар юрти“ деб таржима қилинган.
Гербнинг марказида Покистон қишлоқ хўжалиги рамзи бўлган қалқон бўлиб, унинг ичида мамлакатдаги тўртта асосий экин: пахта, буғдой, чой ва жут тасвирланган. Қалқон тепасида ярим ой ва беш қиррали юлдуз, ислом ва Покистон тарихининг рамзлари тасвирланган. Қалқон ва унинг атрофида Покистон миллий ўсимлик бўлган оқ ясемин гулчамбари Муғал расм нақш шаклида тўқилган. Гулчамбар нақшида Покистоннинг маданий ва тарихий меросида сезиларли из қолдирган Буюк Муғуллар (яъни Бобурийлар) таъкидланган. Гулчамбарнинг пастки қисмида урду тилида Покистоннинг миллий шиори — „Иймон, Иттиҳод, Назм“ (Иймон, бирлик, тартиб-интизом) ёзилган варақ бор. Бу шиор муаллифи Покистон асосчиси Муҳаммад Али Жиннадир.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |