Pokiston parlamenti
Покистон парламенти (урдуча مجلس شوریٰ پاکستان,) — Покистоннинг федерал қонун чиқарувчи органи (парламенти). Покистон парламенти асосан аёллар томонидан бошқарилган ва 2012-йилда Ислом мамлакатлари ичида энг катта кўрсатгични эгаллаган.
Таркиби
Замонавий парламент икки палатадан иборат:
• Юқори палата — Покистон Сенати
• Қуйи палата — Покистон Миллий ассамблеяси.
Конституциянинг 50-моддасига кўра, Покистон Президенти ҳам парламентга киради.
Миллий Ассамблея
Миллий ассамблея Покистон парламентининг қуйи палатаси ҳисобланади. У 342 депутатдан иборат бўлиб, улардан 272 нафари яширин овоз бериш йўли билан сайланади, 60 ўрин аёлларга, 10 таси диний озчиликларга тегишли. Феҳмида Мирзо 2008-йил 19-мартдан 2013-йил 3-июнгача Миллий Мажлис раиси бўлган. 2013-йил 3-июндан буён бу лавозимни Сардор Содиқ эгаллаб келмоқда.
Сенат
Сенат Покистон парламентининг юқори палатаси ҳисобланади. У федерал парламент қуйи палатаси депутатлари ва вилоят қонун чиқарувчи органлари томонидан сайланадиган 100 нафар депутатдан иборат. Сенатнинг ваколат муддати 6 йил. Сенатнинг учдан бир қисми ҳар 2 йилда янгиланади. Сенат раиси — Разо Раббоний (2015-йил 11-мартдан).
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |