Бадшаҳи масжиди

Покистонда туризм мамлакат бюджетининг асосий қисмини ташкил этади[1]. Туризм индустрияси ҳам покистонликлар, ҳам хорижлик меҳмонларга хизмат қилади. Тарихий ёдгорликлар, Араб денгизининг гўзал пляжлари, тиббий курортлар, қадимий ёдгорликлар, исломий зиёратгоҳлар ва бошқа кўп нарсалар Покистондаги туризми ривожланиши учун қулай шарт шароитлар яратиб берган. 2009-йилда мамлакатга 855 минг меҳмон ташриф буюрга (бу 1998-йилга нисбатан 2 баробар кўп деганидир)[2].

Диний туризм

Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб зиёратчилар Покистонга ташриф буюришади. Вазир Хон масжиди, Бадшаҳи масжиди, Инжу масжиди мусулмонларни ўзига жалб қиладиган муҳим зиёрат туризми обектлари ҳисобланади. Бундан ташқари, дунёдаги энг катта масжидлардан бири Файсал Исломободда жойлашган.

Вилоятлар бўйича туризм

Озод Кашмир

Кашмирнинг табиат манзаралари

Штат бетакрор, яшил ва гўзал тоғ водийлари билан ажралиб туради, бу уни субконтинентдаги энг гўзал минтақалардан бирига айлантираган. Кашмир умуман дунёдаги энг гўзал минтақалардан бири бўлса-да, Озод Кашмирнинг Покистон қисми ҳам табиий гўзалликка бой бўлиб, у ўзининг гўзал табиий гўзаллиги ва ҳайратланарли манзараси учун кўпинча „Ердаги жаннат“ деб номланади. Унинг қорли чўққилари, ўрмонлари, дарёлари, сойлари, водийлари, бахмал яшил платолари озод Кашмир ҳудудида доимий маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташрифи йил давоида давом этади.

Балужистон

Балужистон Эрон платосининг жануби-шарқий чеккасида жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Бу Покистоннинг энг катта вилояти бўлиб, майдони 347,190 км² ни ташкил этади, бу мамлакат умумий майдонининг 44 % деганидир. Тоғли релеф ва сув етишмаслиги туфайли аҳоли зичлиги жуда паст. Минтақа Гвадар ва Пасни шаҳарлари яқинида ажойиб қумли пляжларга эга, машҳур сайёҳлик диққатга сазовор жойлари Ханна кўли ҳисобланади

Панжоб

Покистоннинг шимоли-шарқий вилояти, 1947-йилда Британия Ҳиндистонининг Ҳиндистон ва Покистонга бўлиниши натижасида ташкил топган. Панжобнинг диққатга сазовор жойлари орасида Шалимар боғлари, Лаҳор қал’аси ва Бадшахи масжиди каби машҳур жойларни мисол қилиб келтириҳ мумкин. Вилоят ҳудудида қадимги Тахила ва Хараппа шаҳарлари харобалари жойлашган, ушбу тарихий ёдгорликлар Покистон туризми учун муҳим обект саналади..

Синд

Синд Покистоннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Вилоят диний мероси билан машҳур ва Ҳинд сивилизациясининг ватани ҳисобланади. Ларкана шаҳридаги Моҳенжо-Даро Жанубий Осиёдаги энг йирик шаҳарлардан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Хайбар Пахтунхва

Покистоннинг шимоли-ғарбий провинсияси ҳисобланади. Сафедкўх тоғ тизмасидаги машҳур Хайбар довони шу ерда жойлашган. Довоннинг узунлиги 53 км, эни 15-130 метрни ташкил этади. Асосий довон 1030 м баландликда жойлашган. Довон қадимдан Жанубий ва Ўрта Осиё ўртасидаги муҳим савдо йўли сифатида фойдаланиб келинган ва катта стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўтиш жойининг энг баланд нуқтаси Покистонда, чегарадан 5 км узоқликда жойлашган. Довоннинг шимолида Кобул дарёси оқиб ўтади.

Манбалар

Ҳаволалар