Поксвируслар (Похвиридаэ) - энг йирик ДНКга эга бўлган вируслар. Ви-рионлари (ўлчами 300х240х100 нм) ДНК ли марказ ва мембрана билан ўралган ён таначалардан иборат. 2 занжирли битта ДНКга эга. Ҳашаротлар, қушлар, сут эмизувчилар ҳужайраси си-топлазмасида кўпайиб, ҳужайрада ДНК, РНК ва оқсиллар синтезига монелик қилади. Айрим П. ҳашаротлар орқали юқади. П. одам ва ҳайвонларда тошмали касалликларни пайдо қилади. Одамларнинг энг хавфли касалликларидан бири чин чечакнинг қўзғатувчиси.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил