Polaris RZR

Поларис РЗР (инглизча: Разор — „устара“) — Поларис Индустриэс компанияси томонидан ишлаб чиқарилган СхС (сиде-бй-сиде) спорт машинасидир. 2007-йилда расман Рангер РЗР номи билан 2008-йил модели сифатида тақдим этилган. Ушбу модел компаниянинг „Рангер“ номли моделининг кичикроқ кўринишдагисидир. РЗР машҳурликка эришгандан сўнг, Поларис компанияси Рангер белгисидан воз кечди ва РЗРни мустақил модел сифатида тақдим эта бошлади.
АҚШда РЗР моделлари


- Фуқаролик моделлари
- РЗР 170
- РЗР 570
- РЗР 800
- РЗР С 800
- РЗР 900
- РЗР С 900
- РЗР ХП 900
- РЗР С 1000
- РЗР ХП 1000
- РЗР ХП Турбо
- РЗР ХП Турбо С
- РЗР РС1
- РЗР Турбо Р
- РЗР Про Р[1]
- Ҳарбий моделлар
- МРЗР-2
- МРЗР-4
- МРЗР-Д2
- МРЗР-Д4
Ҳарбий жиҳатдан фойдаланиш

АҚШ Махсус операциялар қўмондонлиги (УССОCОМ) 2013-йил сентабр ойида Поларис Дефенcе компаниясига 1500 тагача МРЗР-2 (2 ўринли) ва МРЗР-4 (4 ўринли) машиналарига буюртма беради[2]. Ушбу янги кичик ҳарбий машиналарнинг катта камчиликлари шунда эдики, улар ўзларининг асл бензинли двигателларини сақлаб қолишганлигидир. Ушбу двигателлар эса стандарт ҳарбий ЖП-8 ёқилғисига мос келмайди. Логистика нуқтаи назаридан, икки хил ёқилғи турини ташиш бироз мантиқсиздир. Бундай машиналарнинг бир нечта тури жанговар мақсадларда фойдаланилади. Лекин оддий фуқаролар машиналарни дизел ёқилғисида хайдашдан манфаатдор эмаслиги сабабли, компания машина двигателни ўзгартирмади[2].

2016-йил ноябр ойида АҚШ денгиз пиёдалари корпуси Поларис компанияси билан 144 та МРЗР-Д автомобилларини етказиб бериш бўйича 2,5 миллион долларлик шартнома имзолади. Утилитй Таск Веҳиcле (УТВ) деб номланувчи машина дизел ёқилғиси билан ишлашга мўлжалланган ва ЖП-8 ёқилғисида ишлай олади. Денгиз пиёдалари зирҳсиз транспорт воситаларини сотиб олдилар, чунки машина МВ-22 Оспрей конвертоплани (винт қанотли учиш аппарати) ичига сиғарди. Бу эса уларни узоқ масофаларга ташишда, қуруқликдаги жанговар бўлинмаларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашда, юкларни пиёда юришга қараганда тезроқ ва осонроқ ташишга ёрдам беради. Машиналар тўртта денгиз пиёдасини олиб юриши мумкин ва 680 кг (1,500 лб) юк кўтаришга қодир бўлган кичик юк платформасига эга. 2017-йилнинг январ ойи охиридан апрел ойигача АҚШнинг ҳар бир пиёда полк учун 18 та МРЗР-Д автомобиллари етказиб берилди[3][4][5].
2010-йилда Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти, Маъруф туманидаги амалиётлар чоғида АҚШ армиясининг махсус операциялар бўйича вазифалар гуруҳи/жануби (инглизча: Спеcиал Оператионс Таск Форcе/Соутҳ) аскарлари CҲ-47 Чиноок вертолёти билан қулай ташиш ва тез тушириш мумкин бўлган Поларис РЗР 800 енгил-тактик вездиходларидан (ЛТ-АТВ) ҳам фойдаланган.
Қироллик денгиз флоти Қироллик денгиз пиёдалари учун Поларис МРЗР-Д4 УТВ машиналарининг партиясини сотиб олди ва МРЗР версияси бир неча йиллардан буён Буюк Британия махсус кучлари томонидан фойдаланилмоқда[6].
Жорий операторлар


- Аргентина армияси
- Янги Зеландия армияси[9]
- Миллий Республика гвардияси (Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш ва ёрдам бўлинмаси)[10]
- Португалия армияси (Махсус операциялар қўшинлари маркази)[11]
- Туркманистон Қуролли Кучлари[12]
- Қироллик денгиз пиёдалари
- Буюк Британия махсус кучлари
- Америка Қўшма Штатлари Махсус операциялар қўмондонлиги
- Америка Қўшма Штатлари денгиз пиёдалари корпуси
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус операция кучларига[13][14].
Ўзбекистон
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарга кўра, 2022-йил 4-ноябр куни АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операция кучларига умумий қиймати 2,8 миллион долларлик 50 дона Поларис МРЗР енгил-тактик жанговар машиналарни ҳадя қилди[13][14].
Ушбу жанговар машиналарни АҚШ томонидан Марказий қўмондонлик қўмондонининг ўринбосари генерал-маёр Вендул Хаглер топширган, уларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи қабул қилиб олди. Ма’лум қилинишича, бу машиналар АҚШ Мудофаа вазирлигининг «Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш» дастури доирасида тақдим этилган. Бу Американинг Ўзбекистонга ҳадя қилган мудофаа маҳсулотларининг бир қисми эканлиги айтилмоқда[14][13].
Ушбу ускунанинг топширилиши Қўшма Штатлар Ўзбекистонга Ўзбекистоннинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш учун таклиф этаётган ёрдам шаклларидан бири холос. Қўшма Штатлар сўнгги 31 йил ичида сезиларли даражада ривожланган ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришни интиқлик билан кутмоқда[13].
— Вендул Хаглер[14], ин
Ёнғин хавфи ва эслатмалар

2014-йил июл ойида Техаслик 11 ёшли қиз кетаётган Поларис ағдарилиб, ёниб кетган. Қиз танасининг 60 % 3 ва 4-даражали куйган эди[15]. Кейинроқ унинг ўнг оёғи ва чап оёғи ампутация қилинган[15]. 2015-йил июл ойида ичида йўловчиси бўлган РЗР ёниб кетиши оқибатида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди[15]. 2016-йил сентабр ойида Аризона штатида иккита аёл Поларисда ағдарилиб кетган. Ёнғин чиқиши оқибатида улар ҳалок бўлди[15].
2018-йил апрел ойида Поларис истеъмолчи маҳсулоти хавфсизлиги комиссияси (CПСC) томонидан 2016-йилда ёнғин хавфи билан боғлиқ ўз вақтида берилмаган ҳисобот учун иккита даъво аризаси сабабли рекорд даражадаги 27,5 миллион доллар жаримага тортилди[16]. CПСCнинг иддаосига кўра Поларис компанияси 150 та РЗР ёнғинлари, жумладан, юқорида айтиб ўтилган 15 ёшли йўловчининг ўлими[17], куйиш жароҳатлари ҳақида 11 та хабар ва 10 гектар ерни ёниб кетиши ҳақида хабарлар олган. Аммо CПСCни бу ҳақда дарҳол хабардор қилмаган[16]. Йиллар давомида Поларис ёнғин, куйиш ёки ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар учун ярим миллиондан ортиқ РЗРни қайтариб олди[18]. Бироқ, РЗР эгалари таъмирлангандан сўнг қайтарилган транспорт воситаларида яна ёнғинлар содир бўлгани ҳақида хабар беришда давом этмоқдалар, (шу жумладан, машинанинг бутунлай ёниб кетиш ҳолати ҳақида ҳам)[18][19].
2019-йилнинг май ойида Айдахо штатида яшовчи[20] 23 ёшли йигит миниб кетаётган РЗР ёниб кетиши оқибатида ҳалокатли куйиш жароҳатлари олди.[21][22] (ушбу машина 2017-йилги РЗР бўлиб, 2018-йилги қайта чақирув остида таъмирланганига қарамай)
Техник хусусиятлари
| РЗР
570 |
РЗР
800 |
РЗР С
800 |
РЗР ХП
900 |
РЗР ХП
1000 |
РЗР С 900 | РЗР С 1000 | РЗР ХП
Турбо |
РЗР ХП
Турбо С |
РЗР ПРО ХП | РЗР Турбо Р | РЗР Про Р | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Модел чиқарилган йили | 2012 | 2008 | 2009 | 2011 | 2014 | 2015 | 2016 | 2016 | 2018 | 2020 | 2022 | 2022 |
| От кучи | 45 | 52 | 56 | 88/96 | 107 | 75 | 100 | 144 | 168 | 181 | 181 | 225 |
| Жой ўзгартириши (cc) | 567 | 760 | 760 | 875 | 999 | 875 | 999 | 925 | 925 | 925 | 925 | 1997 |
| Кенглиги | 50 | 50 | 60 | 64 | 64 | 60 | 60 | 64 | 72 | 64 | 74 | 74 |
| Ғилдираклар базаси | 77 | 77 | 77 | 81.4 | 90 | 79 | 79 | 90 | 90 | 96 | 96 | 104.5 |
| Узунлиги | 107.5 | 102 | 106 | 108 | 119 | 105 | 106 | 119 | 122 | 126 | 128 | 136.5 |
| Клиранс | 10 | 10 | 12 | 13 | 13.5 | 11 | 12.5 | 13.5 | 16 | 14.5 | 16 | 16 |
| Олд шиналар ўлчами | 25 х 8-12 | 25 х 8-12 | 26 х 9-12 | 27 х 9-12 | 29 х 9-14 | 26 х 8-12 | 27 х 9-12 | 29 х 9-14 | 32 х 10-15 | 30 х 10-14 | 32 х 10-15 | 32 х 10-15 |
| Орқа шиналар ўлчами | 25 х 10-12 | 25 х 10-12 | 26 х 12-12 | 27 х 11-12 | 29 х 11-14 | 26 х 9-12 | 27 х 11-12 | 29 х 11-14 | 32 х 10-15 | 30 х 10-14 | 32 х 10-15 | 32 х 10-15 |
| Олд ғилдиракнинг ҳаракатланиши | 9 | 9 | 12 | 13.5 | 16 | 12.25 | 12.25 | 16 | 19 | 17 | 22.25 | 22.25 |
| Орқа ғилдиракнинг ҳаракатланиши | 9.5 | 9.5 | 12 | 14 | 18 | 13.2 | 13.2 | 18 | 21 | 20 | 22.4 | 24.5 |
| Қуруқ вазн (лбс.) | 970 | 945 | 1,000 | 1,190 | 1,379 | 1,148 | 1,235 | 1,495 | 1,751 | 1,759 | 1,943 | 2,085 |
Юқоридаги рақамлар биринчи мавжуд модел йилига тегишли. Агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, бирликлар дюймларда ҳисоблансин. Рақамлар ишлаб чиқарувчи томонидан берилган.
Манбалар
- ↑ „2022 Поларис РЗР Про Р вс. РЗР Турбо Р“ (инглизча). МоторТренд (25-март 2022-йил). Қаралди: 31-июл 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Интернал Сервер Эррор“. Жанес.cом.
- ↑ Марине Cорпс то Эқуип Инфантрй Униц wитҳ Поларис АТВс (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-05 санасида архивланган) — ДоДБузз.cом, 27 Септембер 2016
- ↑ Марине грунц то гет неw алл-терраин веҳиcлес фор миссионс — МаринеCорпстимес.cом, 22 Новембер 2016
- ↑ Марине Грунц Wилл Старт Геттинг АТВс ин Жануарй — Дефенсетеч.орг, 23 Новембер 2016
- ↑ „Неw Роял Маринес Поларис МРЗР-Д4“ (18-декабр 2021-йил).
- ↑ „Wатч: Ражнатҳ Сингҳ Дривес Ан Алл-Терраин Веҳиcле Ин Кашмир“ (22-июл 2022-йил).
- ↑ „Милитарй Дигест: Армй cондуcц 'Эхерcисе Блитзкриэг' ин Ладакҳ“ (22-июл 2022-йил).
- ↑ „Неw Зеаланд Армй реcеивес фирст сих Поларис МРЗР веҳиcлес“ (инглизча). Жанес.cом. Қаралди: 28-май 2022-йил.
- ↑ Редаçãо. „ГНР тем нова "бомба" нас эстрадас (э апресента новас cорес дас виатурас)“ (пт-ПТ). О Минҳо (4-май 2022-йил). Қаралди: 8-май 2022-йил.
- ↑ „Португуэсе Армй РЗР“ (инглизча). Тwиттер. Қаралди: 29-март 2021-йил.
- ↑ Митзер. „Снапс Фром Ашгабат: Туркменистан'с 2021 Милитарй Параде“. Орйх Блог (27-сентабр 2021-йил).
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 „АҚШ Ўзбекистон армияси махсус кучларига 2,8 миллион долларлик жанговар машиналар ҳадя қилди“ (ўзбекча). кун.уз. Қаралди: 4.11.22.
- ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 „Соединенные Штаты подарили военную технику Министерству обороны Узбекистана“ (русча). уз.усембассй.гов. Қаралди: 4.11.22.
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 „Фире Дангер Персисц фор Поларис Офф-Роад Веҳиcлес“. ФаирWарнинг (20-феврал 2018-йил). 2022-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.
- ↑ 16,0 16,1 [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-04 санасида архивланган) — стартрибуне.cом, 2 Април 2018
- ↑ Дупрей. „450,000 Реcаллс Латер, Поларис Индустриэс Сайс Иц АТВс Аре Стилл а Фире Ҳазард“. Тҳе Мотлей Фоол (28-декабр 2017-йил).
- ↑ 18,0 18,1 [2] — мотлейфоол.cом 13 Апр 2017
- ↑ „Жоинт Статемент оф CПСC анд Поларис он Поларис РЗР 900 анд 1000 Реcреатионал Офф-Ҳигҳwай Веҳиcлес (РОВс)“. У.С. Cонсумер Продуcт Сафетй Cоммиссион.
- ↑ 29 Септ 2019
- ↑ Жеанс, Давид. „Тҳе Поларис РЗР, ан Офф-Роад Тҳрилл Тҳат Cан Го Уп ин Фламес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (6-сентабр 2019-йил).
- ↑ „УТВ Ресоурcе“. 2022-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.