Poliakrilatlar
Полиакрилатлар — акрил кислота эфирларининг полимерлари. Умумий формуласи [—СН2—C(Р’)(CООР)-]н, бу ерда Р’—Н ёки СН,; Р — алкил ёки арил радикали. П.нинг баъзилари кат-тик, кайишқок, шаффоф, баъзилари анча юмшоқ, каучуксимон, мумсимон маҳсулотлар. Ултрабинафша нурларини ўтказиш хоссаси кварсникига яқин, зичлиги 1150–1250 кг/м3. Кимёвий жихатдан барқарор, ёруғлик, кислород, бензин ва мойлар таъсирига чи-дамли, органик эритувчилар ва ўзларининг мономерларида яхши эрийди. Акрилатларни сувли муҳитда (эмулсия усули), массада (блокли усул) ва эритувчида пероксид инициаторлар иштирокида полимерлаш усули билан олинади. П. тиббиётда, мас, контакт линзалари, сунъий тишлар ва бошқа про-тезлар тайёрлашда, сувли дисперсиялари терига ишлов бериш, қоғоз, тахта ва матога шимдирилувчи таркиблар сифатида, лок-бўёқ материаллар ва елимлар олишда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |