Полиамидлар — макромолекула-сининг асосий занжирида такрорланадиган — CО—НҲ— гуруҳи тутган синтетик полимерлар. Кимёвий тузилишига кўра карбозанжирли ва гетерозанжирли бўлади. Карбозанжирли П. макромолекуласининг асосий занжири фа-кат углерод атомларидан тузилган, амид гурухлари эса тармокларда жойлашганлиги сабабли (мас, полиакрил-амид) уларни, одатда, П.га тааллуқ-ли деб ҳисобланмайди. Гетерозанжирли П. да CОНҲ гуруҳи макромолекуланинг асосий занжирида жойлашган бўлади. Гетерозанжирли П. муҳим аҳамиятга эга. Улар поликонденсланши ёки полимерланиш усуллари билан олинади. Кимёвий тузилишига кўра, оқсиллар ва пептидлар ҳам П., аммо тузилиши ва хоссалари "одатдаги" синтетик П.дан кескин фарқ қилганлиги учун уларни алоҳида синфга ажратилади.

П. оқ ёки оқиш-қизғиш рангли шохсимон қаттиқ моддалар Суюқланиш температураси 150 дан 430° гача. Баъзи П. қову-шоқ суюқликлар (смолалар). Мустаҳкамлиги, қаттиқлиги, эластиклиги, ейилишга, иссиққа, кимёвий реагентлар таъсирига баркарор.

П. синтетик толалар, плёнкалар, локлар, сунъий чарм олишда, фотография эмулсиялари тайёрлашда, машинасозликда, электр-радио қурилмалари, антифриксион ва бошқа турли деталлар тайёрлашда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил