Полибий (Полйбиос) (мил.ав тахминан 201— Мегалопол, Аркадия — милоддан аввалги тахминан 120) — юнон тарихчиси. 40 китобдан иборат "Умумий тарих" асари билан машҳур. Асар Юнонистон, Македония, Карфаген, Миср, Сурия ва Римнинг милоддан аввалги 220—146 йиллар ора-сидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Бизгачаунинг 1— 5китобларигина етиб келган. Асар далилий маълумотларга бойлиги, воқеаларнинг нисбатан холисона ёритилиши билан ало-ҳида аҳамиятга эга. Мазкур асарда Оке (Амударё) ва Яксарт (Сирдарё) ҳақида, Антиох И нинг Бақтрия под-шоси Евтидемга қарши ҳарбий юриши ҳақида муҳим маълумотлар бор.

Манбалар

  • Всеобшая история в 40 кн., пер. с греч. Ф. Г. Мишенко, т. 1-3, М„ 1890-99.

Адабиёт

  • Аҳмедов Б.. Ўзбекистон тарихи манбалари, Т., 2001.