Polifagiya
Полифагия (поли... ва ... фагия) — 1) одамларда, мечкайлик — овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш. П. соғлом одамда энергия ва оқсилга талабнинг ошиши (узоқочликдан, оғир жисмоний меҳнат ва юқумли касалликлардан сўнг) ёки айрим касалликлар (қандли диабет, буқоқ ва бошқалар), шунингдек, гипоталамусдаги овқатланиш марказининг қўзғалиши ту-файли (мас, неврозлар, ақли заифлик-да) пайдо бўладиган сохта очиқиш ҳисси билан боғлиқ бўлиши мумкин; 2) ҳайвонларда, ҳаммахўрлик (зоология); ҳайвонлар (полифаглар)нинг хилма-хил ўсимлик ва ҳайвонлар билан озиқланиши. Масалан, ўтлоқ парвонаси қурти 160 турга яқин ўсимлик, сариқ ўрмон чумолиси юзлаб тур ҳашаротлар ва бошқа умуртқасизлар ҳамда айрим ўсимликлар билан озиқланади. Бақалар, қур-бақалар, калтакесаклар, кўпчилик йирт-қич қушлар (калхатлар, бургутлар), сут эмизувчилар (бўрилар, тулкилар) П. ҳисобланади. П. овқат ҳазм қилиш системасида муайян анатомик, биокимё-вий ва физиологик мосланишлар (мас, хилма-хил ферментлар бўлиши) билан боғлиқ. П. ҳайвоннинг озиқ кам бўлган чекка шимол ёки чўл шароитида яшаб қолишига имкон беради. Ҳайвонларнинг бир хил ёки бир неча хил озиқ билан озиқланиши монофагия ёки стенофагия дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |