Polifoniya

Полифония (лотинча: полйпҳониа поли... ва фон) — овоз (куй)ларнинг ифодавий-бадиий ўзаро тенглигига асосланган кўп овозлилик тури. Акси — гомофония. Турли халқлар мусика меросида ва композиторлар ижодида асосан 3 та Полифония тури ажратилади: куй ва унга жўр бўлувчи вариантларнинг баравар садоланишига асосланган ёрдамчи овозли Полифония; овоздан овозга ўтадиган битта куй (мавзу)га асосланган имитациялп Полифония; бир неча мустақил куй бир вақтнинг ўзида садоланишига асосланган контрастмавзули Полифония Европа куп овозли мусикасида ИХ асрдан маълум (органум, дискант, диафония, контрапункт). Тарихий ривожида катъий (ХВ—ХВИ асрлар, етук мисоллари Нидерланд мактаби вакиллари, Палестрина ва бошқа ижодида) ва эркин (ХВИИ асрдан, И.С. Бах, Г. Ф. Гендел ва бошқалар) Полифония даврлари ажратилади. ХХ асрда И. Стравинский, Д. Шостакович, Полифония Хиндемит, О. Мессиан, Б. Бриттен, В. Лютославский ва бошқа ижодида шаклан ва услубан бойиди. Ўзбекистон композиторлари (Г. Му-шел, Т. Қурбонов ва бошқалар) Полифония га муҳим ўрин ажратиб, уни ўзбек мусиқа меросига хос баён ва ривожланув хусусиятлар билан узвий боглашга интилишган. Полифония ўқув фан и сифатида махсус мусика таълим тизимига киритилган. Узбек мусиқашунослари ХХ аср ўрталаридан узбек бастакорлари ижодида Полифония ва монодия уйғунлашувига асосланган янги —полимонодия услубини ҳам ажратадилар. Мазкур услуб муайян созлар темб-ри, ўзаро фарқланувчи садолар йўналиши, чолғулар ёки ансамбл овозларининг ўзига хослиги билан белгиланади. Дастлаб у К. Жабборов, М. Мирзаев ва, айниқса, Ф. Содиков каби бастакорларнинг чолг'у куйлари ва айрим ашула асарларида шаклланган. Кейинчалик Н. Қулабдуллаевнинг "Ўйламанг", А. Исмоиловнинг "Учрашув", "Ҳолим сўрма", "Фаввора", "Тўёна" каби асарларида ёрқин ифодасини топган.
Адабиёт
- Коралский А., Полифония в творчестве композиторов Узбекистана. — Вопроси музикознания, вип. 2, Т., 1971; Қурбонов Т., Полифония, Т., 1991.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |