Polifosfatlar
Полифосфатлар — суперфосфат кислота (ортофосфат ва полифосфат кислоталар аралашмаси) асосида олинадиган мураккаб, консентрланган ўғитлар, умумий формуласи Меп+2 Рп О3п+1. П. тузилишига кўра, чизиқли ёки ҳалқасиз ва ҳалқали П.га, олинишига кўра, сунъий ва табиий П.га булинади. Сунъий П. (аммонийли ва калийли П.) суперфосфат кислота асосида олинади. Сунъий П. таркибида 10 ва ундан ортиқ фосфат кислота қолдиғи бўлади. Аммоний полифосфат (таркибида 16— 18% Н ва 58—61% сувда эрувчан Р2О5) ва калий полифосфат (48% Р2О5, 26% К2О, 4% С1) ишлатилади. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг кимёгар олимлари сунъий П. асосида мураккаб ва комплекс уғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйдилар.
Барча тирик организмлар таркибида табиий П. мавжуд. Аденозинтрифосфат кислота ҳам табиий П.нинг вакили ҳисобланади. Ҳалқали табиий полифосфатларга инозит фосфат кислотанинг Са—Мг ли тузи — фитин моддасини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Фитин саноат микёсида чигит таркибидан ажратиб олинади. Тубан усимликлар, замбуруғлар таркибида кўп миқдорда П. учраши аникланган
Шоҳрух[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |