Poligalit

Полигалит (поли... ва ҳалс — туз) — сулфатлар синфига мансуб минерал. Калий, калсий ва магнийнинг сувли сулфати. Кимёвий таркиби К2Cа2Мг (СО4)4- 2Н2О. П. да 15,62% К2О, 18,6 СаО, 6,69% МгО, 53,11% СО3, 5,9 Н2О бўлади. Триклин сингонияда кристалланади. Кўпинча донадор, баъзан толали агрегат ҳолида учрайди. Ранг-сиз, оқ, кулранг, баъзан гематит ва гётит аралашганда қизилсарғиш бўлади. Шишасимон ялтироқ, смолага ўхшаш. Қаттиклиги 2,5—3,5; зичлиги 2720–2780 кг/м3. Сув таъсирида парчаланиб, гипс ажралиб чиқади. Қиздирилганда таркибидаги сувни йўқотиб, юмалоқбўлиб қолади. Чўкинди туз конларида кенг тарқалган. Калийли ўғит тайёрлашда ишлатилади. Ўзбекистондаги туз конларида учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |