Полигенлар — миқдорий (узлуксиз) генотипик ўзгарувчанликнинг мавжудлигига сабабчи бўлган, кумулятив полимерия типида таъсир кўрсатадиган генлар типи. П.дан ташқари, олигогенлар (бош генлар) ҳам мавжуд. Олиго-генлар сифат (узуқ) ўзгаришларни таъмин этади. Ҳар иккала генлар гуруҳи хромосомада жойлашган ўринлари билан бир-биридан фарқ қилади. П. хромосоманинг гетерохроматин қисмида, оли-гогенлар эса унинг эухроматин қисмида жойлашган-. Генларнинг П. ва олио-генларга бўлиниши шартли ва нисбий хусусиятга эга. Чунки молекуляр дара-жада барча генлар дискрет тузилмалар ва функсияларни назорат қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил