Poliginiya
Полигиния (поли... ва юн. гйне -хотин, кўп хотинлилик) — асосан, патриархатга хос бўлган никоҳ шакли. Айрим халқларда, кўпроқ, мусулмон халқларида сақланиб қолган (қаранг Ҳарам). Баъзан П. полигамия (кўп никохлилик) шаклида ҳам қўлланади. П. аслида гурухли никоҳнинг қолдиғидир, унда бир уруғнинг барча аёллари бошқа уруғнинг барча эркакларига умумий хотин ҳисобланган. Кейинчалик даврлар ўтиши билан жамият ишлаб чикарувчи кучлари ва маданий ҳаёт юксалиши туфайли бир никоҳлик — моногамияга ўтилган.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20-йилларидаги иқтисодий-ижтимоий ва маданий ўзгаришлар натижасида аёлларнинг ижтимоий меҳнатга фаол тортилиши, эркак ва аёлларнинг амалдаги тенглиги вужудга келиши билан хотинларнинг эрларга иқтисодий қарамлиги йўқ қилинган. Ўзбекистон Республикасида кўп хотинли бўлиш қонун билан жазоланади (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126-моддаси).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ижтимоий фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |