Poligonometriya
Полигонометрия (юн. полйгонос — кўпбурчакли ва ...метрия) — Ер сир-тидаги нуқталарнинг ўзаро вазиятини аниқлаш усулларидан бири. Сердарахт ва кўп биноли жойларда триангулясия ўрнига қўлланади. Геодезик таянч шохобчаларини (қаранг Геодезик пункт) ясашда қўл келади. Полигонометрик тармоклар ва юришларнинг аниқлиги ҳамда навбатига қараб, П. триангулясия талабларига жавоб берадиган 4 синфга бўлинади. Геодезик таянч шохобчалари ёрдамида топографик съёмкалардаги таянч пунктлари тизими тузилади ва қурилиш лойиҳалари чизилади. П.нинг таянч пунктлари шу пунктларни бирлаштирувчи тўғри чизиқлар (полигонометрик юришлар)ни ва улар орасидаги горизонтал бурчакларни ўлчаш йўли билан аниқланади. Бирор жойда 1, 2, 3,... п, п+ҳ нуқталарини танлаб олиб, улар орасидаги масофа С, С2,... Сн лар, бурчак р,, Р2,...р„ лар ўлчанади. Танланган нуқталар коорди-наталари бирор нуқтанинг маълум ди-рексион бурчаги ан асосида ҳисобланади. Амалда полигонометрик юриш маълум Ри нуқтадан бошланади. Кўпинча, назорат нуқтаси сифатида коорди-наталари аниқланган охирги полигонометрик нуқта олинади. Бурчаклар, асосан, теодолит ёрдамида 1"—10" аникликда, масофа Сж лар инвар ёки пўлат сим (лента) билан ўлчанади (ёки базис усулида ҳам ҳисоблаб топиш мумкин), Узунлик ва бурчак ўлчаш ишларини катта ҳажмда олиб боришни талаб этиши, иш тамомлангунга қадар ўлчаш аниқлигини назорат қилиб бўлмаслиги П.нинг камчилиги-дир. Лекин бу усулда бир пунктдан фақат иккита йўналишининг кўриниши етарли бўлгани учун таянч пунктлари зичлигини ихтиёрий равишда ошириш мумкин. П. усулининг бу қулайлиги айниқса шаҳар ва қишлокларда катта масштабли съёмкалар ўтказиш ишларида қўл келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |